Месси: "Ливерпуль"дан учралган мағлубият - бизнинг айбимиз"
10 окт 2019 12:11
Янгиликлар
Месси: "Ливерпуль"дан учралган мағлубият - бизнинг айбимиз"
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси бош мураббий Эрнесто Вальверде ҳақида фикр билдирди.
- Вальверде атрофида ҳар хил гаплар бўлмоқда. Агар у жамоада қолса, хурсанд бўласизми?
- Мен бу ҳақда олдин ҳам гапирганман. "Ливерпуль" билан ўйиндаги мағлубият бизнинг айбимиздир. Бундан олдин "Рома" билан ҳам шундай воқеа рўй берган эди.
Бу мураббий сабаб рўй бермаган. Бундан ташқари, мураббийнинг жамоада қолиш ёки қолмаслиги менинг ишим эмас.
Клуб Вальвердени жойида қолдирди. Мен бу қарордан мамнун бўлдим. Биз уни қадрлаймиз ва қўллаб-қувватлаймиз. Агар бошқа мураббий келса ҳам шундай бўлади, - дейди Месси.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз
Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
Фикрлар