Месси коронавирусга тест топширди
06 сен 2020 15:42
Янгиликлар
"Ole" хабарига кўра, Каталония футбол клуби раҳбарияти футболчининг уйига шифокорлар гуруҳини жўнатган ва улар форварддан тест олишган. Натижалар қониқарли чиққан тақдирда футболчига машғулотларни бошлаш учун рухсат берилади. Жамоа 7 сентябрь куни қароргоҳида йиғилиши кутилмоқда.
33 ёшли Месси клуб билан шартномасини бекор қилган ҳолда жамоани тарк этмоқчи бўлиб юргани боис анча вақтдан буён машғулотларда ҳам қатнашмади ва тиббий кўриклардан ҳам ўтмаганди.
Якунда у барибир клубда қолишга қарор қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар