

"Мен мураббий бўлишни режалаштирмаяпман, лекин бир вақтлар Зидан ҳам худди шундай деган эди. Кейин у мураббий бўлди ва уч марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Менга спорт директорининг иши ёқади, мен жамоа қура олардим, лекин ҳали ишончим комил эмас", – деди Месси.
35 ёшли Месси жорий мавсум ПСЖ сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



