Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди
25 сен 2018 12:36
Янгиликлар
Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди
"Барселона" етакчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинларига чақирилмади.
Бу ҳақда "FourFourTwo" хабар берди. Аргентиналиклар 11 октябрда Ироққа қарши, 16 октябрда эса Бразилия билан беллашадилар. Ҳар икки учрашув ҳам Саудия Арабистонида ўтказилади.
Олдинроқ, Месси миллий терма жамоада танаффус олгани ва 2018 йилда терма жамоада бошқа ўйнамаслиги маълум қилинган эди.
"Мен Месси билан гаплашдим. Ўйлашимча, у учун терма жамоага келмаслик энг яхшиси бўлади", - дея Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонининг сўзларини келтирди "FourFourTwo".

Ўхшаш янгиликлар
02:04
"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди 8
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар