Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди
18 июн 00:34
Янгиликлар
Месси Баджодан Италиянинг 1994-йилги ЖЧ либосини совға сифатида олди
Лионель Месси АҚШда ўтказилаётган клублар жаҳон чемпионатида Роберто Баджо билан учрашди.
Италиялик футболчи Мессига АҚШда бўлиб ўтган 1994-йилги жаҳон чемпионатидаги ўз фамилияси туширилган футболкани совға қилди. Ўшанда Италия финалга чиқиб, пенальтилар сериясида бразилияликларга мағлуб бўлган эди. Баджо эса 11 метрлик жарима зарбасини кирита олмаган эди.
"Қандай ажойиб учрашув! Раҳмат, Роберто, бу ўзгача ва қимматли совға ҳамда ажойиб суҳбат учун. Сен футбол афсонасисан. Биз сени доимо хурсандчилик билан кутиб оламиз," - деб ёзди "Интер Маями" ҳужумчиси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар