Лионель Месси Ўзбекистон ёшлари билан кўришди. Муҳаммадали Ўринбоев эса "жек"ни урди

Narzulla Saydullayev
12 окт 2024
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси тунда Аргентина U-20 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Мазкур баҳс Аргентина миллий терма жамоаси машғулот базасида ўтказилди ва учрашувни Лионель Месси бевосита майдон четида томоша қилди. Ўйин тугагач Месси Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан кўришиб эсдалик учун суратга ҳам тушди. 

Терма жамоамиз сардори Муҳаммадали Ўринбоев эса ўз футболкасига дастхат ҳам қўйдириб олди.




Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia