Мерсон: "Манчестер Сити" Стерлингни сотгани учун афсусланади"
10 июл 2022 19:43
Янгиликлар
"Арсенал" собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, "Манчестер Сити" вингер Раҳим Стерлингни "Челси"га ўтишига рози бўлиб, тўғри иш қилмаяпти.
"Агар мен "Манчестер Сити"нинг ўрнида бўлганимда, Раҳим Стерлингни сотишдан хавотирланардим, чунки унинг голлари у билан бирга кетади. У кўп гол уради, жамоага оғирлиги тушмайди. Унинг ўйинида ўзига хос жозиба бор. Агар у кетса, кейинги мавсумда жамоадаги ўрни билинади. "Челси" жаҳон даражасидаги ажойиб ўйинчини қўлга киритмоқда", – деди Мерсон.
Олдинроқ "Челси" "Манчестер Сити" билан Стерлинг трансфери борасида келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонида Ҳамробеков тўп тепаётган "Трактор"га ютқазди
ЕЧЛ. Учта голи ҳисобланмаган "Челси" 10 киши қолган "Барселона"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет бешинчи учрашувда дуранг ўйнади ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди
МЛС. Мессининг супер ўйини "Интер Майами"ни ярим финалга олиб чиқди
Фикрлар