UZ

Сўнгги янгиликлар

08:19Пако Алькасердан қойилмақом кўрсаткич   1 08:17Роналдунинг ўғли қандай гол урганини кўрдингизми? (телеграм видео)  2 08:02Стерлинг 3 йил деганда Англия терма жамоасида гол урди   1 03:01Миллатлар Лигаси. Испания ўз уйида Англияга ютқазди, Швейцарияда ғалаба ва бошқа натижалар  4 02:37Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 02:06Обид Ҳакимов: «Тожикистон чемпионати бизнинг Суперлигага қараганда кучсизроқ»  20 01:12Мане Сенегал таркибида жароҳат олди  4 00:48Компанининг отаси Бельгия тарихидаги биринчи қора танли мэрга айланди  3 00:27Ўртоқлик ўйини. Австралия йирик ҳисобда ғалаба қозонди  2 00:10Жалолиддин Машарипов: «Хоразм футболига пул ва эътибор керак»  12 23:36Дидье Дешам: “Германия ҳар қандай ҳолатда ҳам Германиялигича қолади”  0 23:16Миллатлар Лигаси. Таркиблар маълум: Испания - Англия, Исландия – Швейцария ва бошқа ўйинлар  4 22:53“Атлетико” Фабрегасни текинга қўлга киритмоқчи  4 22:34Роналду ва унинг дугонасини Парижда кўриб қолишди ФОТО  12 22:16“Милан” ўз футболчиси билан шартномани узайтирди  1

"Менинг илк Жаҳон чемпионатим" рукнида - Германия Янгиликлар

"Менинг илк Жаҳон чемпионатим" рукнида - Германия

Теглар :  ЖЧ-2018Германия
Барчамиз ўзимизнинг биринчи мундиалимиз ҳақида ажойиб хотираларни ёдга олиб турамиз.

Германия терма жамоаси футболчилари ўзларининг илк Жаҳон чемпионатлари хотиралари билан ўртоқлашишди.


Мартин Платтенхардт, 26 ёш

Германияда ўтган ЖЧ-2006да Мартин 14 ёшда бўлган ва "Нюртинген" жамоаси ёшлари сафида фаолият кўрсатган.

"ЖЧ-2006 доирасидаги Штутгартда ўтган Франция - Швейцария учрашувида тўп узатиб турувчи бўлганман. Мен ўшанда учрашувнинг энг муҳим палласида Зиданга тўпни узатганман. Бу мени хотирамдан ҳечам ўчмайди", - дея ЖЧ ҳақидаги хотираларини билдирди Мартин Платтенхардт.

Томас Мюллер, 28 ёш

1998 йилга мундиалда Томас 8 ёшда бўлган. Мюллер ўшанда Германия терма жамоасининг чорак финалда мағлубиятга учраганини телевизор орқали томоша қилган.

"Кристиан Вёртс :-). Германия ўшанда Хорватияга ютқазиб турнирни тарк этганди. Вёрнсни 40-дақиқада майдондан четлатилгани ёдимда", - дея ўзининг илк мундиалини хотирлади Мюллер.

Маттиас Гинтер, 24 ёш

ЖЧ-2002да Гинтер 8 ёшда бўлган. Гинтер ўзининг илк мундиалини Клозени бенефиси билан эслайди.

"Мени илк мундиалим бу Клозе билан боғлиқ. ЖЧ-2002да Германия - Саудия Арабистони учрашувида қайд этилган 8:0 ва Клозенинг "сальто"сини жуда яхши эслайман", - дейди Гинтер.

Марко Ройс, 29 ёш

Томас Мюллер сингари Марко Ройс ҳам ЖЧ-1998ни ёдга олди. Ройс фақат Германия - Хорватия учрашувини эмас, балки Зиданнинг голларини хотирлади.

"Бу ЖЧ-1998 эмас, балки Зидан-98 бўлганди. Зизунинг финалда бош билан урган голларини жуда яхши эслайман", - дейди Марко Ройс.

Йонас Хектор, 28 ёш

Хектор ҳам Зиданнинг финалда урган голларини ёд олди.

"Францияда ўтган ЖЧ-1998. Франция ҳамда Бразилия ўртасидаги финал ва Зиданнинг голлари"- ёдимда муҳрланиб қолган дейди Хектор.

Себастьян Руди, 28 ёш

Руди ҳам ўзининг илк мундиали ҳақидаги гапира туриб Зиданнинг голларини ёд олди.

"Жаҳон чемпионати ҳақида илк хотирам албатта Зиданнинг финалдаги супер дубли билан боғлиқ", - дейди Руди.

Месут Ўзил, 29 ёш

Ўзил ҳам терма жамоасидаги кўпчилик қатори биринчи мундиали ЖЧ-1998 бўлганини таъкидлади.

"ЖЧ-1998 финалини жуда яхши эслайман. Бразилия терма жамоасини икки бор ранжитган Зизу биринчи мундиалимни безаган", - дея Ўзил илк Жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.

Жером Боатенг, 29 ёш

Боатенг Жаҳон чемпионатларидаги хотиралари Зидан билан боғлиқ эканлигини таъкидлади.

"Мундиаллар ҳақида эслайдиган бўлсам, унда автоматик тарзда Зидан ҳаёлимга келади. Илк мундиалим бу ЖЧ-1998 ҳамда Зиданнинг бош билан урган голлари", - дейди Жером Боатенг.

Илкай Гюндоган, 27 ёш

Гюндоган ҳам илк Жаҳон чемпионати ҳақида хотирлаганда ЖЧ-1998ни эслади.

"Франция - Бразилия. 3:0! Бу мени илк мундиалдаги дастлабки хотирам", - дейди Илкай Гюндоган.

Матс Хуммельс, 29 ёш

Матс Хуммельс илк Жаҳон чемпионати ҳақида хотирлаб ЖЧ-1994ни ёдга олди.

"Биринчи мундиалим афсуски ёрқин хотиралар билан боғлиқ эмас. ЖЧ-1994даги Лечковнинг ҳаводаги парвозда бош билан урган голи ва Германия чорак финалда тўхтагани", - дейди Матс Хуммельс.

Сами Хедира, 31 ёш

Хедира ҳам илк Жаҳон чемпионатини 1994 йилда томоша қилган.

"Мени илк мундиалимда Германия аламли тарзда ютқазган ва ЖЧ-1994да чорак финалда қопкетган", - дейди Хедира.

Марио Гомес, 32 ёш

Гомес ЖЧдаги илк хотираларини кумири Ромарио билан боғлади.

"Италияда оилавий ҳордиқ чиқараётганимизда ЖЧ-1994 финалини томоша қилганмиз. Ўшанда Бразилиянинг пенальтилар сериясидаги ғалабасидан кейин бутун хона бўйлаб хурсанлчиликдан югурганман. Ўша кундан бошлаб Ромарио мени кумиримга айланган", - деди Гомес.

Жошуа Киммих, 23 ёш

Киммихни ЖЧ-2002да Роналдо ва Каннинг ўйинлари ўзига ром этганини таъкидлади.

"Мени илк мундиалим бу Япония ва Жанубий Кореяда ўтган чемпионат. Ўшанда Роналдонинг соч турмаги ва Оливер Каннинг ажойиб ўйинлари мени ўзига ром этганди", - дейди Киммих.

Юлиан Брандт, 22 ёш

"Байер" футболчиси ҳам илк Жаҳон чемпионати Осиё қитъасида ўтган мундиал эканини айтиб берди.

"Мундиалдаги илк хотирам бу Бразилия ва Германия ўртасидаги финал билан боғлиқ. Ўшанда оилавий барда ўтириб финални томоша қилгандик", - деди Брандт.

Антонио Рюдигер, 25 ёш.

"Челси" ҳимоячиси Антонио Рюдигер мундиалги илк хотираси соч турмаги билан боғлиқлигини таъкидлади.

"ЖЧ-2002: Роналдонинг ажабтовур соч турмаги", - дейди Рюдигер.

Тимо Вернер, 22 ёш

Тимо Вернерни айтишича, у илк Жаҳон чемпионатини бобосининг боғида томоша қилган.

"ЖЧ-2002 пайтида биз оилавий бобомизни боғида эдик. Финални ҳам айнан бобомнинг боғида томоша қилганмиз", - дейди Вернер.

Кевин Трапп, 27 ёш

ПСЖ дарвозабони Трапп ҳам кўпчилик қатори ЖЧ-2002ни эслади.

"ЖЧ-2002даги финал: Бразилия - Германия. Ўшанда мен 12 ёшда эдим ва бутун чемпионатни тўлиқ кузатганман. Биринчи навбатда табиийки мен Каннинг ўйинларини диққат билан кузатардим. Чунки Оли мени кумирим бўлган. Кан ажойиб чемпионатни ўтказган, аммо финалдаги аламли мағлубиятда Канга ачинганман. Чунки Кан финалда ўша машҳур хатога йўл қўйган. Мен эса кумирим учун қайғургандим", - дейди Трапп.

Мануэль Нойер, 32 ёш

"Бавария" ва Германия терма жамоаси сардори Нойер 1990 йилдаги мундиални аранг эслайди.

"Италияда ўтган 1990 йилдаги мундиални аранг эслайман. Ўшанда мен илк бор Жаҳон чемпионатини кузатгандим", - дейди Нойер.

Марк-Андре Тер Штеген, 26 ёш

"Барселона" посбони 14 ёшида ЖЧ-2006да Оливер Нойвилнинг Польшага урган голидан қувонгани билан мундиални ёд олади.

"Мухлислар билан оғзи-бурунгача тўла Дортмунддаги "Вестфаленштадион", учрашувнинг 91-дақиқа ва таблодаги 0:0 ҳисоби. Кутилмаганда рақиб жарима майдончаси ичида тўпни абул қилган Давид Одонкорнинг Нойвилга узатган паси ва муҳим гол - 1:0! Германиянинг ўша Польша устидан қозонган ғалабасини эслаганимда этларим жимирлаб кетади", - дейди Тер Штеген.

P.S. Эртага "Championat.asia" сайти ижодкорлари ўзларининг илк мундиаллари ҳақида ҳикоя қилишади.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+11   
13 июн 19:33:12
Anvarbek_Real_MaDriD
Noyer 4 yoshida hali lalaku kiyib yurgan u hammani aldabdi
+4   
13 июн 20:00:52
Sardor Salimov
E'tibor berdingizmi nemis futbolchilarining yozuvidan deyarli barchasi o'qimishli ekanligi sezilib turibdi. Qiziq bizning ba'zi futbolchilarimiz bitta so'zda nechta xato qilarkin?
+1   
13 июн 19:50:40
Москва сити
АКШ 94. Финал. Роберто Бажжьо. Пенальтилар серияси.. Бу менинг хотирам
   
14 июн 14:40:57
Sardor Salimov
Ian Rash фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bular ham xato yozgandir balki yoki nemischani tushunasizmi?
Ozgina xabarim bor
   
14 июн 13:58:22
Ian Rash
Sardor Salimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
E'tibor berdingizmi nemis futbolchilarining yozuvidan deyarli barchasi o'qimishli ekanligi sezilib turibdi. Qiziq bizning ba'zi futbolchilarimiz bitta so'zda nechta xato qilarkin?
Bular ham xato yozgandir balki yoki nemischani tushunasizmi?
   
14 июн 12:34:30
Rahmatullayev
XO'JA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi mavzu. Noyer 4 yoshidan, Ter Shtegen 14 yoshidan buyog'ini eslayabdi. Men ham 13 yoshimdan eslar ekanman, ya'ni 1974-yilgi mundialdan. Final Gollandiya Germaniya 1:2.
Aka 74-yilda televizor Ozbekistonga yetib kelganmidi
   
14 июн 12:34:13
Rahmatullayev
XO'JA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Yaxshi mavzu. Noyer 4 yoshidan, Ter Shtegen 14 yoshidan buyog'ini eslayabdi. Men ham 13 yoshimdan eslar ekanman, ya'ni 1974-yilgi mundialdan. Final Gollandiya Germaniya 1:2.
Aka 74-yilda televizor Ozbekistonga yetib kelganmidi
   
14 июн 08:43:47
Is Moi Love
JCh-2002 deganda birinchi Rivaldoning yuzini ushavolib dumalagani esga tushadi. O'sha paytlarda kumirimni pastkashligi 180'ga meni o'zgartirvorgan. Eng ajoyib o'yinlar turklarda bo'gan lekin
   
14 июн 03:09:11
Red Devil UZB
28 32 yoshlilarni deyarli barchasi Fransiya 98 ni eslashgan. Mandayam ilk hotiralar o'sha chempionat bilan bog'liq. Ayniqsa final. Balki birinchi mundialim bo'lganligi uchunmi hozirgacha tarihdagi eng qiziqarli chempionat Fransiya 98 va Evro 2000 deb hisoblayman.
   
13 июн 22:06:06
XO'JA
Yaxshi mavzu. Noyer 4 yoshidan, Ter Shtegen 14 yoshidan buyog'ini eslayabdi. Men ham 13 yoshimdan eslar ekanman, ya'ni 1974-yilgi mundialdan. Final Gollandiya Germaniya 1:2.
   
13 июн 21:44:56
Bavaria munchem
немисларди йозувлариям фудболли каби чиройли ва тартибли екан
   
13 июн 21:44:27
☆ Futbol ☆ Plyus ☆
Мени биринчи чемпионатим Мехико 86 булган. Германия уйинларига мехрим тушган. Марадона финалда немисларни ютиб кетганди. Маттеус Клинсман Фюллерлар дахшат уйнарди. Шундан бери Германияга мухлисман. Италия 90 да Германия Аргентинадан учини олиб чемпион булганди. Марадона йиглаган ома коил колганман ватанпарварлигига, Мессидан куз ёш хам чикмайди
   
13 июн 21:00:01
JAVLON LABO 280
Ман курган Илк ЖЧ 2002 булган ва шундан фудболга мехрим уйгонган Туркия тж ва уларни уйини ажойиб кучли таркиби мани узига ром етган Хокон Шукур, Емре Белазуглу, Умут Давала, Хасан Шош ..... ех уша дамлар хаммаси хотирамизда мангу колди яна Роналдони сочи, Оливер Канни фантастик сейВлари
   
13 июн 20:55:22
ILoveRealMadrid
Mening ilk mundialim-JCH-2002. Ronaldoning soch turmagi va finaldagi dubli, finalda Ballaksiz o'ynagan Germaniyaning mag'lubiyati, Turkiyaning ajoyib o'yinlari, hakamlarning Koreyaga ko'rsatgan beminnat yordamlari, hullas yoddan chiqmaydigan chempionat bo'lgan.
   
13 июн 20:45:18
Sardor Salimov
Muhammadiy фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бир хил уйлабмиз, узи фамилиямиз хам бир экан )))
Ajoyib tasodif :). Hazil hazil bilanku lekin yetuk futbolchi nafaqat jismoniy va to'p bn muomala qilish jihatidan balki bilimli ekani bn ham ajralib turishi kk. Shuning un ham bizning futbolchilar ming iqtidorli bo'lgani bn kuchli chempionatlarda o'ynay olmaydi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0  Бикмаевнинг дубли, Купернинг биринчи ғалабаси: Ўзбекистон - КХДР 2:0
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.   311
Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди Ўзбекистон терма жамоасининг 10та ўйинлик ғалабасиз серияси барҳам топди
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда КХДР билан ўртоқлик учрашуви ...  72
Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум Ўзбекистон - КХДР. Таркиблар маълум
Ўзбекистон ва КХДР ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бошланмоқда.   69
Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ) Купер Рашидовни нега терма жамоага чақирмаганини очиқча изоҳлашни истамади - матбуот анжумани (тўлиқ)
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Қатарга қарши ўйиндан олдинги...  51
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг