Мексика термаси устози Хайме Лозано Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини таъкидлади
12 сен 2023 13:33
Янгиликлар
Мексика термаси устози Хайме Лозано Ўзбекистон қийин рақиб эканлигини таъкидлади
Мексика терма жамоаси бош мураббийи Хайме Лозано жамоасидан нималар кутиши ва ФИФА куни доирасидаги иккинчи рақиби бўлган Ўзбекистон ҳақида тўхталди.
"Биз ҳисоб қандай бўлишидан қатъи назар охирги дақиқаларгача ўйнашимиз керак.
Эктор Эрреранинг ўйинларини қадрлайман. У жамоадошларига қўлидан келганича ёрдам бермоқда.
Ўзбекистон номи жарангдор эшитилмаслиги ва катта рақиб бўлмаслиги мумкин, аммо улар Америка Қўшма Штатларига қарши ўйинда 90 ва 98-дақиқаларда гол ўтказиб юборгач, 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди", – деди Лозано.
Шунингдек, мутахассиснинг маълум қилишича, асосий таркибда ҳеч бир футболчи учун жой кафолатланмаган ва Ўзбекистон билан баҳсда олдинги ўйинларга қараганда ўзгаришлар бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Мексика – Ўзбекистон учрашуви 13 сентябрь куни Атлантадаги "Мерседес-Бенц Стэдиум"да ўтказилади. Баҳс Тошкент вақти билан 4:30 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар