Мексика — Жаҳон чемпионати очилиш ўйинларининг ҳақиқий рекордчиси

11 июн 2026, 21:20
2026 йилги Жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувида майдонга тушадиган Мексика миллий жамоаси тарихий натижани қайд этади.

Мексика шу орқали мундиал тарихида очилиш ўйинларида энг кўп қатнашган терма жамоага айланади.

Мексикаликлар бугунга қадар Жаҳон чемпионатларининг очилиш баҳсларида 7 марта иштирок этган:

1930 — Францияга 1:4 мағлуб бўлган.

1950 — Бразилияга 0:4 мағлуб бўлган.

1954 — Бразилияга 0:5 мағлуб бўлган.

1958 — Швецияга 0:3 мағлуб бўлган.

1962 — Бразилияга 0:2 мағлуб бўлган.

1970 — СССР билан 0:0 дуранг ўйнаган.

2010 — ЖАР билан 1:1 дуранг ўйнаган.

Шундай қилиб, 2026 йилги мундиал очилиши Мексика учун 8-очилиш ўйини бўлади. Бу эса уларни Жаҳон чемпионати тарихида очилиш баҳсларида энг кўп қатнашган терма сифатидаги рекордини янада мустаҳкамлайди.

Қизиғи шундаки, Мексика ҳалигача очилиш ўйинларида ғалаба қозонмаган — 5 мағлубият ва 2 дуранг қайд этган. Энди эса уларда ўз мухлислари қаршисида бу нохуш анъанага чек қўйиш имконияти бор.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta