Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади

Sherzod Nurmatov
9 фев 2026, 19:37
Мадриднинг "Реал" клуби Килиан Мбаппенинг онаси ва менежери Файза Ламарига солиқлар ушлаб қолингандан кейин йилига 4,5 млн евро тўлаб бормоқда.

Бу ҳақда "A Bola" хабар бермоқда.

Манбага кўра, Ламарининг маоши "қаймоқранглилар" асосий жамоасидаги бир йўла 8 нафар футболчининг иш ҳақидан юқори. Қайд этилишича, клубда ундан кам маош оладиганлар қаторига Андрей Лунин, Фран Гарсия, Рауль Асенсио, Арда Гюлер, Франко Мастантуоно, Браим Диас, Гонсало Гарсия ва Эндрик киради.

Шунингдек, Мбаппе онасининг маоши футболчининг ўзи оладиган иш ҳақининг тахминан 30 фоизини ташкил этиши маълум қилинган. "A Bola" маълумотига кўра, Мбаппе бир мавсумда 15 млн евро маош олади.

Таъкидланишича, Ламари бошида ўғлининг менежери сифатида унинг маошининг 50 фоизини олишни режалаштирган, бироқ форвард бундай вариантни рад этган ва охир-оқибат ўзи учун янада фойдали шартларни келишиб олган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: A Bola