

Футболчининг онаси ва агенти Файза Ламари "қаймоқранглилар"дан Килианга йилига 50 млн евро "тоза" (солиқлардан кейинги сумма) маош сўраган. Бу рақамлар "Реал"даги энг катта маошдан икки баробардан ҳам кўпроқ дегани — Тони Кроос, Лука Модрич ва Давид Алаба йилига 20 млн евродан маош олишади.
Бундан ташқари, Ламари Мадрид клубидан 175 млн евро миқдорида мукофот пули ҳам сўраган. Бу сумма Килиан айнан "Реал" билан шартнома имзолагани учун миннатдорчилик тариқасида берилиши ва тўлиқлигича Мбаппелар оиласига тегиши сўралган. Бироқ "Реал" бундай шартларга кўниш ниятида эмас. "Қаймоқранглилар" клуб ҳозирги ҳолати аввалгидан анча яхшироқлигини тушуниб турибди ва ҳеч қаерга шошилмасдан ишни ҳал қилмоқчи.



