Мбаппедан навбатдаги “хархаша”
15 авг 2022 09:40
Янгиликлар
Мбаппедан навбатдаги “хархаша”
ПСЖ форварди Килиан Мбаппе клубдан жамоадоши Неймарни сотишни сўраб мурожаат қилган.
Ўтган мавсумидан охиридан бери Мбаппе раҳбариятдан бразилияликдан қутулиш кераклигини талаб қилиб келмоқда. Охирги вақтларда футболчилар ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада ёмонлашган. Неймар Мбаппе раҳбариятга мурожаат қилгани ҳақидаги миш-мишлардан хабар топган ва айнан шу сабаб улар ўртасидаги зиддият кучайган.
Эслатиб ўтамиз, Франция чемпионати 2-турида ПСЖ 5:2 ҳисобида “Монпелье”дан устун келди. Килиан 1-тайм ўрталарида пенальтини аниқ амалга ошира олмади ва вазиятларнинг бирида жамоадоши унга пас бермаганидан ғазабланди. Учрашувдан кейин эса клуб мухлислари французни майдонда ўзини етарли даражада кўрсатмаётгани ва иштиёқсиз ўйнаганликда айблаб, танқид қилишди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар