Мбаппе Алонсонинг кетишига биринчи бўлиб муносабат билдирди

Khoja
13 янв 2026, 10:05
"Реал" футболчиларидан Килиан Мбаппе биринчи бўлиб ишдан бўшатилган Хаби Алонсо билан хайрлашди.

"Бу қисқа вақт бўлди, лекин сиз билан ўйнаш ва ўрганиш мен учун жуда ёқимли эди. Ишонч учун раҳмат — сизни аниқ ғояларга эга ва футболни жуда яхши биладиган мураббий сифатида эслайман", - деб фикр билдирди Мбаппе.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис жамоани 2025-йил ёзидан бери бошқариб келганди. Алонсо бошчилигида "Реал Мадрид" барча мусобақаларда 34 та ўйин ўтказиб, 24 тасида ғалаба қозонган, тўрттасида дуранг ўйнаган ва олтитасида мағлуб бўлган.


KhojaМуаллиф
Манба: Marca