Майну Англиянинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади, Кейн — таркибда

Omonjon To`xtamirzayev
8 окт 2024
Хавбек Кобби Майну Англия терма жамоасининг Миллат Лигаси доирасидаги октябрь ойи учрашувларини ўтказиб юборади.

Ёш футболчининг сонидаги жароҳат ҳали ҳам безовта қилмоқда, шу сабабли футболчига дам олиш имконияти берилган.

Инглизларга Греция ва Финляндияга қарши ўйинларда жароҳат сабаб ҳимоячи Эзри Конса ва ярим ҳимоячи Морган Гиббс-Уайт ҳам ёрдам бера олмайди.

Ҳужумчи Харри Кейн тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган ва майдонга туша олади.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk