Ўзбекистон кубоги. "Гулистон" ва "Азур" мураббийларининг ўйиндан кейинги фикрлари

Оқил Абдубарноев
29 мар 2026
Ўзбекистон кубоги саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган ва "Гулистон" жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган "Азур"га қарши учрашувдан сўнг ҳар иккала клуб бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Азур" жамоаси устози Андрей Пятницкий баҳснинг муросасиз кечганини ва кичик хато жамоага қимматга тушганини таъкидлаб ўтди: "Қийин ўйин бўлишини олдиндан билардик. Рақибимиз кучли жамоа эди. Жамоамиз ўйинни яхши назорат қилаётган эди. Аммо, афсуски, дарвозабонимизнинг хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Бу эса бизга қимматга тушди".

photo_2026-03-29_16-30-40.jpg

Ўз навбатида, кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилган "Гулистон" клуби бош мураббийи Аббос Эргашев шогирдларининг ҳаракатларига баҳо бераркан, вазиятлардан фойдаланишда бироз оқсоқлик кузатилганини айтиб ўтди: "Жамоамиз бугун ўз ўйинини нисбатан кўрсата олди. Аммо, вазиятларни якунлашда муаммолар бўлди. Лекин ўйин томонлама яхши ўйнадик деб ўйлайман".

Шунингдек, мутахассис рақибга қарши қандай тактика асосида ҳаракат қилишгани ва бу ғалабанинг вилоят аҳли учун қанчалик муҳим эканлигига ҳам тўхталиб ўтди: "Биз рақибни ўрганиб чиқиш давомида улар жуда зич ҳимояланишига гувоҳ бўлган эдик. Бугун ушбу ҳимояни узун ва ўрта паслар билан ёриб ўтишга ҳаракат қилдик. Бу баъзида ўхшади, баъзида ўхшамади. Ўзбекистон кубоги мусобақасининг ҳал қилувчи босқичига йўл олдик. Бу орқали Сирдарё вилоятига катта футболни қайтармоқдамиз. Бундан жуда хурсандмиз. Насиб этса, ушбу мусобақада ҳам муносиб ўйнаб жамоа мухлисларини бугунгидек хурсанд қилмоқчимиз".

photo_2026-03-25_20-46-11.jpg


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ЎзПФЛ матбуот хизмати