UZ

Сўнгги янгиликлар

18:25Энцо Фернандес: "Менинг орзуим — Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқиш"  0 17:58Про лига. 1-тур ўйинлари саналари маълум  0 17:27АПЛ клуби “Ювентус" ҳужумчисини трансфер қилишга тайёр  1 16:49Гвардиола дисквалификация туфайли иккита ўйинни ўтказиб юборади  2 16:13"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин  13 15:44Футболнинг нони қаттиқ  3 15:21"Футбол олами". Маош йўқми? Ўйнамаймиз!   0 15:18Мирзаев, Мўминжонов, Ортиқов, Қиличев... "Металлург" раҳбарияти ва мураббийлар штаби таништирилди  1 15:06"Машъал" – "Қизилқум" учрашуви Ғузорда ўтказилмайди  2 14:34Эмери "Астон Вилла"дан кетиши мумкин  6 13:41Натан Аке "Барселона"га ўтиши мумкин  6 13:07Тиагу Мотта "Тоттенхэм"ни бошқариши мумкин  2 12:28"Бавария" ва "Интер" Германия терма жамоаси вингерига даъвогарлик қилмоқда  0 11:28МЮ хавбек Таверньени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 10:46Суперлига. 3-тур ҳакамлари маълум. Марказий учрашувларни кимлар бошқариб боради?  13

Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда Янгиликлар

Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда

Трансфер бозорида Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоя чизиғи атрофида янги интрига юзага келмоқда.

Испания ОАВ маълумотига кўра, "қаймоқранглилар" эътиборига Аргентина терма жамоаси ва Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро тушган. Хабар қилинишича, мадридликлар ҳимояни ёзги трансфер ойнасидаёқ кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

27 ёшли аргентиналик футболчига нафақат "Реал", балки "Барселона" ва "Атлетико" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу эса эҳтимолий келишувни Испания ичидаги ҳақиқий трансфер курашига айлантириши мумкин.

Ромеро 2022 йилнинг августидан бери "Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг Лондон клуби билан шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Тахминий бозор қиймати 60 млн еврога баҳоланмоқда. Англияликлар бу каби трансферга осонликча рози бўлмаслиги аниқ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика