Мавсумнинг ўртасида "Барселона" ўз футболчиси билан шартномани бекор қилмоқда
04 мар 2019 17:12
Янгиликлар
Мавсумнинг ўртасида "Барселона" ўз футболчиси билан шартномани бекор қилмоқда
"Барселона" ярим ҳимоячиси Серхи Сампер мавсум ўртасида клубни тарк этади.
Каталония клуби расмий сайти берган маълумотларга кўра, футболчи ва кўк-анорранглилар битимни бекор қилиш ҳақида келишиб олишди. 5 март, сешанба куни Сампер иштирокида расмий матбуот анжумани бўлиб ўтади.
Football Espana нашри берган маълумотларга кўра, Сампер Япониянинг "Виссел Кобе" клуби билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Айни дамда "Виссел Кобе"да Андрес Иньеста, Давид Вилья ва Лукас Подольски каби жаҳон футболи юлдузлари тўп тепмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар