UZ

Сўнгги янгиликлар

12:34Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. ¼ финал учрашувлари расмийлари  0 12:10Хавининг "Ал Садд"и Қатар лигасида 34 ўйиндан бери ютқазмаяпти - бу клуб рекорди. Лига рекорди - 41 ўйин  4 11:47Артета Нкетиани "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи  0 11:24Погба "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг Сульшерни ҳақоратлади  3 11:00Ван де Бек Мино Райоланинг хизматларидан воз кечди  7 10:36Толиссо "Бавария"дан келаси ёзда эркин агент мақомида кетмоқчи  0 10:12"Бавария" "Лестер" хавбеки Тилемансга қизиқмоқда  0 09:48Ромеро: "Месси - футбол қироли. У дунёнинг энг зўр ўйинчиси, унинг жамоадоши бўлиш - ғурур"  8 09:25Анчелотти "Барса"га қарши ўйин ҳақида: "Реал" мухлисбоп ўйнамади, аммо ақлли. Танқидларни тушунаман"  3 09:00УЕФА 2008. Йил жамоаси  8 08:37Серж Гнабри: "Дембеле Мбаппедан яхшироқ"  6 08:25Англия лига кубоги. "Арсенал" - "Лидс" 2:0  1 08:20Англия лига кубоги. "Челси" - "Саутгемптон" 1:1 (Пенальтилар серияси - 4:3)  0 08:15А Серия. "Милан" - "Торино" 1:0  0 08:10Германия Кубоги. "Боруссия Д" - "Ингольштадт" 2:0  0

Мавсумнинг мураккаб палласи ёхуд Суперлигадан ким тушиб кетади? Янгиликлар

Мавсумнинг мураккаб палласи ёхуд Суперлигадан ким тушиб кетади?

Суперлигада мавсум айни қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳар бир очконинг қадри баланд. Клублар олдига қўйган мақсади йўлида курашни кескин олиб боряпти.

Турнир жадвалининг юқори қисмида чемпион номи деярли ҳал бўлиб улгуди. "Пахтакор" жорий йилда ҳам "биллур" кубокни ўзиники қилди. Иккинчи ва учинчи ўрин эгалари масаласи эса ҳамон очиқ. Бу ёқда жон сақлаш йўлида интрига ўзининг юқори палласига кириб улгурди. Демак бугун хавфли ҳудуда жойлашган 5 жамоанинг имкониятларига назар соламиз. 

Регламентга кўра Про лигага тўғридан тўғри икки клуб йўл олади. 21-турдан сўнг бу ўриндан "Турон" ва "Сурхон" жамоалари жой олди. Келинг шу икки клубнинг кейинги 5та турдаги рақиблари ва ўйинларини кўриб чиқамиз. 

"Турон"

Айни пайтда 2та ғалаба, 6та дуранг 13та мағлубият 12 очко билан сўнгги ўринни банд қилиб турган яйпанликларнинг тақвими қуйидагича.

22-тур. "Сурхон" (уйда), 17 очко, 13-ўрин 

23-тур. "Бунёдкор" (сафарда), 33 очко, 5-ўрин

24-тур. "Машъал" (сафарда) 18 очко, 11- ўрин

25-тур. "Металлург" (сафарда) 19 очко, 10-ўрин

26-тур. "Андижон" (уйда) 17 очко, 12-ўрин


Кўриниб турибдики жамоани олдинда асосий 3та рақобатчиси билан ўйинлар кутиб турибди. 5та ўйиндан 3тасини сафарда, 2тасини ўз майдонида ўтказади. Мана шу учрашувларда муҳим очколарни жамғариш имконияти бор. Лекин рақиблар ҳам қараб турмаслиги табиий. 


"Сурхон"

Кейинги хавфли зонада турган жамоа Термизнинг "Сурхон" клуби. 2019 йил Суперлигага катта мақсадлар билан чиқиб қолган термизликлар учун сўнгги икки мавсум жуда қийин ўтяпти, десак муболаға бўлмайди. Айни пайтда Суперлигада 5та ғалаба, 2та дуранг, 13та мағлубият билан 13-ўринда кетмоқда. 

19-тур. "Насаф" (уйда) 36 очко, 4-ўрин

22-тур. "Турон" (сафарда) 12 очко, 14-ўрин

23-тур. "Қизилқум" (уйда) 31 очко, 7-ўринда

24-тур. "Пахтакор" (сафарда) 51 очко, 1-ўрин

25-тур. "Бунёдкор" (сафарда) 33 очко, 5-ўрин

26-тур. "Машъал" (уйда) 18 очко, 11-ўрин 

Баҳром Ҳайдаров шогирдларини иккита асосий рақиблари билан тўқнаш келади. Қолган тўртта беллашувда эса совринли ўринлар учун курашаётган жамоаларнинг имтихонидан ўтишига тўғри келади. "Турон"дан фарқли равишда "Сурхон"нинг тақвими нисбатан оғирроқ. Яйпанликлар билан ўйин эса кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.


 "Андижон"

Ушбу жамоа 2019 йил Суперлигага қайтганидан бери Суперлигада қолиш учун ҳаракат қилмоқда. Бу йил ҳам бундан мустасно бўлмаяпти. "Андижон" сўнгги турларга келиб "отни қамчилашни" бошлади. "Пахтакор"ни мағлуб этди, сафарда "Қўқон-1912" ва "Сўғдиёна" билан дуранг қайд этди. "Бургутлар" учун мавсумнинг сўнгги қисми жуда қийин бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. "Андижон" 21-турдан сўнг 17 очко билан 12-ўринда кетмоқда.

22-тур. "Локомотив" (сафар) 32 очко, 6-ўрин

23-тур. "Насаф" (уйда) 36 очко, 4-ўрин

24-тур. АГМК (сафарда) 37 очко, 3-ўрин

25-тур. "Навбаҳор" (уйда) 29 очко, 8-ўрин

26-тур. "Турон" (сафарда) 12 очко, 14-ўрин


Ҳаммаси кундек равшан. "Андижон" 5та ўйиндан 4тасида кучли клублар билан куч синашади. Вазият "Сурхон"никидан ҳам ёмонроқ. Суперлигада қолиш йўлида битта "Турон" билан ўйнайди. Катта эҳтимол сўнгги турдаги ушбу қарама-қаршилик финал мақомини олади. 


"Машъал"

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" ҳали кучлилар сафида қолиш масаласини узил-кесил ҳал қилишганича йўқ. Қуйи учликдаги жамоалардан уларни бир очкогина ажратиб турибди, холос. Муборакликлар Суперлигада 18 очко билан 11- ўринни банд қилиб турибди.

22-тур. АГМК (сафарда) 37 очко, 3-ўрин

23-тур. "Навбаҳор" (уйда) 29 очко, 8-ўрин

24-тур. "Турон" (уйда) 12 очко, 14-ўрин

25-тур. "Қизилқум" (уйда) 31 очко, 7-ўрин

26-тур. "Сурхон" (сафарда) 17 очко, 13-ўрин


Юқоридаги жамоаларга қараганда "Машаъл"га 5та турда ўйнаса бўладиган рақиблар рўбарў келади. Улардан иккитаси турнир жадвалидаги рақобатчиларидир. Ҳаммаси уларнинг ўз қўлида.


"Металлург"

Одатда жадвалнинг ўртасида юрадиган "Металлург"нинг бу йилги ишлари чиндан ҳам чапасига кетмоқда. Гарчи клуб ички структурада тўғри йўлдан кетаётган, академиясига эътиборни ошираётган бўлсада, бу бош жамоада ўз аксини топаётгани йўқ. Бекободликлар иккинчи даврани ниҳоятда бўш ўтказмоқда. Битта баҳсда, "Андижон" билан сафардаги ғалабани ҳисобга олмаганда қолган ўйинларнинг барчасида рақибларига уч очко улашди. Жамоани ҳавфли ҳудуддан 2 очко ажратиб турибди. Демак вазият қалтис. 

22-тур. "Насаф" (сафарда) 36 очко, 4-ўрин

23-тур. АГМК (уйда)  37 очко, 3-ўрин

24-тур. "Навбаҳор" (сафарда) 29 очко, 8-ўрин

25-тур. "Турон" (уйда) 12 очко, 14-ўрин

26-тур. "Қизилқум" (сафарда) 31 очко, 7-ўрин

Эътибор қаратсангиз "Металлург" рақобатчилар билан биргина "Турон" бу йўлда тўқнаш келади. Қолган рақиблар жамоадан тепада жойлашган. 

Бу йўлда ҳали кураш тўхтаган йўқ. Ҳақиқий интрига эса турнир жадвалининг қуйида. Аҳир ҳеч ким Суперлигадан тушиб кетишни истамайди. Аммо гоҳида хоҳишнинг ўзи камлик қилиши мумкин. Саломат бўлинг!

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
07 окт 21:04:13
Libertadores
F/C Andijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Узи Узбекистонда 16 та област бор!!! Шу обласларда биттадан команда куй иб. Командалар сонини купайтириш керак. 16 та еки 18 та команда килиш керак. Шунда уйинлар купаяди. Ва Узбекистон чемпионати савиаси ошади.уйин купаяди. Узбекистон мтж си хам жахон чкмпионатига чикиши мумкин!!!!! Пролигани учта грухга булиш керак 1-грух Тошкент.2-Воха 3- водий. Грухларига булинса. Учта грух голиблари тугр и суперлигага чикади. Суперлигадан эса охир дан учта команда пролигага тушиб кетади.
18 тага купатириш керак уйинлар сони жудаям оз .Оддий мисол Рома 10 кун ичида 3 та учрашувда катнашса бизникилар 20 кунда 3 та уйин утказяпти. Учрашувлар куп булса чемпионат кизикарли булади.Гурухларга булиб булмайди , охирги уринларни водий ва воха эгаллаб юравеса бора бора Суперлига Тошкент вилоят чемпионатига айлагиб колади.
+2   
07 окт 22:39:35
Спартак
Сурхон ва Металлурга жамоаларининг қолишларига тилакдошмиз, Машъал ҳам мустаҳкам жамоа
+2   
07 окт 21:02:53
TERMIZ TUMANI NAMUNA
OLDINDAN TAXMINCHILAR AYTIB QOLIB OXIRIDA UYALIB QOLMANGLAR XAMMANGNI KAMANDANGA OMAD. SURXONIM DAVAY DAVAY. SURXON SENI QAYSI KLUB MUHLUSI TUSHIB KETSIN DEGAN BO‘LSA O‘SHA MUHLISLING KAMANDASI TUSHIB KETSIN.
+2   
07 окт 20:25:12
Закирбек Абдимуминов
Рости кузатмайман суперлигамизни,кучсиз команда тушиб кетаверсин купчиликни айтишича Сурхон тушип кетармиш менга коса тушмагани яхши хар холда камандамиз бор булади супер лигада,насиб килгани булади ( бизни Сурхон тушип кетса кулогидан тортиб суперлигага об чикип куйишларихам мумкин,гувохи боганмиз).
Суперлигага Нефтчи чикишини хохлардим агар олдинги Нефтчига ухшаб уйнса интирига ошарди
+2   
07 окт 19:37:43
Соли
Менга фарқи йўқ Сўғдиена Очл да ўйнаса бўлди
+2   
07 окт 19:13:37
{©®} [©®]
Хэч кимни туширмай кайтанга 2 та клуб про лигадан кушиш кк уйинлар сони ошади шунда жуда куп клублар натижа деб ёшларга имкон бермаяпти
Про лигада эса хусусий клублар сонини халол уйин утказиб купайтириш ва имконят бериш кк
+2   
07 окт 18:58:06
QO'QON 1994 BARSA
Зохирбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Огайнилар хеч ким тушиб кетмайди,балки яна икки жамоа кушилади,сабаби шундаки Узбек Футболи шахсий жамоаларни келажагини барбод килиши нотугри деб хисобланади!
Turon tushmasligi kerak xususiy kulub Davlatni puliga o'ynamidi TURON
+2   
07 окт 18:56:49
Zikrullo
Uzr sòragan xolda aytaman mashal bilan surxon tushib keta qolsin vodiydan beshta klub superligada òynasin
+2   
07 окт 18:50:17
QO'QON 1994 BARSA
Turonxam Andijonxam qoladi supper Ligada XUDO xoxlasa
+2   
07 окт 18:48:36
Ayubkhon Inoyatov
Шахсий фикрим металлург Билан турон пролигага тушиб кетса керак
+1   
08 окт 11:19:50
.... ...,.
Zikrullo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzr sòragan xolda aytaman mashal bilan surxon tushib keta qolsin vodiydan beshta klub superligada òynasin
Seni bir tinga qimmat komandang qogandan ko'ra vohani komandasi qatnashib yurgani yaxshi. To'poy qaysi aqling bilan aytasan shu gaplarni , nima seni komandang komandayu qoganlaniiki bir tiynmi. Nimani qoyillatgan jamoang uzi , eslap kurchi. Vohadan Nasafni qara Uzbni bayrog'ini baland kuatrib yuribdi halqaroda , mana man degan kar kar qilgan sudyani yordami bilan yurgan oligarx bazi bir jamoalar guruhdanam chiqolmadi vaqtida ko'rdik. Sen unaqa befarosat kallang bilan fikr bildirma , fikr yozishimgayam arzimaysanu prosta nervimga tegding. Kutingni qisib yurur jimgima Seni Turoning , seni Andijoning, seni Navbahoring , ni hich kim chiqib ketsin deb sassiq niyat qimadimi jim yurur senam og'zingni yumib, vohaga yopishma
+1   
07 окт 21:28:19
Сардор Бек
Жамоаларни хсусийлаштириш керак деб қўяди минбарга чиқиб пидбол рахбарлари, битта хақиқий хсусий жамоа чиққан эди наглий чопти харомхўрлар. Давлат буджетидаги пулларни ейиш маззада хсусийдан пойда йўқ каламушларга
+1   
07 окт 21:16:21
nerazzuri
F/C Andijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насрадамуц хам адашган экан. Узизига башорат килган экан. Мен хали куп яшайман деб!!!! Афсус ....... тугри айтмаган экан)) Худо хохласа Андижон колади. Турон эса Нефтичига бушатиб беради. Урнини....Сурхон эса харакат килади. Лекин.........уегини узингиз биласиз!!!!!!)))))
Ман шахсий фикрим айтдим , ну Андижони уйини энг слабийси ва мазмунсизи ...
+1   
07 окт 20:32:03
Mirali Hcerali
Bunikchampion фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Turonga achinaman. Surxon va Andijon tushib ketsa kerak.
Турончик тушиб кетса керак Сурхон сафарда турончикни бемалол ютади
+1   
07 окт 19:09:10
Mash'al(Muborak)
QO'QON 1994 BARSA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Turon tushmasligi kerak xususiy kulub Davlatni puliga o'ynamidi TURON
Регламент бўйича ишлаш энг тўғри йўл. Клуб хусусийми ёки бошқами қонун хаммага тенг
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика