UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Флик ғалабадан сўнг нималар деди?  0 08:00Эл класико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 3:2  1 07:40"Реал Мадрид" собиқ футболчиси "Локомотив" билан музокара олиб борди  1 07:14Финалнинг энг яхши футболчиси ким бўлди?  0 02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  2 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  230 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  6 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак? Янгиликлар

Машарипов ким билан рақобатлашиши керак?

Хабарингиз бор, "Паҳтакор" ярим ҳимоячиси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Турк нашри: Машарипов "Трабзонспор" либосини кийишни хоҳламоқда, "Пахтакор" футболчи учун 2 миллион сўради

Ҳамюртимиз учун воқеалар   ривожининг кейинги босқичи ижобий кўриниш олса, унинг "Трабзонспор"даги фаолияти қандай кечиши мумкин? Машарипов турк чемпионати, Европа Чемпионлар Лигаси учун тайёрми?

Жалолиддин амплуа жиҳатидан чап қанот вингери ҳисобланади. Сўнгги йилларда Трабзон шаҳри жамоасининг ушбу позициясида Энтони Нвакаэме тўп тепиб келди. Турк матбуотида Машарипов ҳақида хабарлар тарқалгач, ҳамюртимиз айнан нигериялик футболчининг ўрнини эгаллаши ҳақида гапирила бошлади. Аммо клуб ўйинлари архивига назар солар экансиз, бу фикрларнинг мутлоқ хатолигига амин бўласиз.

Эътибор қилинг, Нвакаэме маҳсулдорлик бўйича жамоанинг иккинчи рақамли футболчиси ҳисобланади. Туркия чемпионатининг жорий мавсумида 23 ўйин ўтказган 31 ёшли футболчи 10 гол, 6та самарали узатмага муаллифлик қилган. "Қора денгиз бўронлари" таркибида яна бир чап қанот ярим ҳимоячиси бор — нидерландиялик Билол Башачикоглу. Мазкур футболчи "Трабзонспор" сафига 2020 йилнинг 20 январида келиб қўшилди. Суперлига паузасига қадар 4та учрашувда, умумий ҳисобда 18 дақиқа майдонда ҳаракатланди, холос. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида тугайди ва турклар катта эҳтимол билан унинг ўрнига, Нвакаэме билан рақобат қилиши учун янги номзодларни излай бошлаган.

Демак, Машарипов "Трабзонспор" сафига бориб қўшилган тақдирда ҳам, нигериялик футболчи билан асосий таркиб учун жиддий тарзда рақобатлашишига тўғри келади. Клуб мутасаддиларининг мақсади ҳам шундан иборат — рақобатни ҳис қилмай қўйган Энтони учун яхши конкурент топиш. Зеро, рақобат бор жойдагина ўсиш бўлади.

Энтони Нвакаэме ким ўзи?

1989 йил Нигериянинг Лагос шаҳрида туғилган, бўйи 185 смли (чап қанотга ихтисослашган) ҳужумчи. Асосий зарбаларини ўнг оёғида йўллайди, жисмоний ҳолати яхши, техник ўйинчи, тезлиги ҳам ёмон эмас. Дания футболи тарбияланувчиси ҳисобланади, "Трабзонспор"га 2018 йилда 1,1 млн евро эвазига келиб қўшилган. Бунга қадар Руминия ва Исроил чемпионатларида тўп тепган. Турк клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. "Трансфермаркт" порталида 4 млн еврога баҳоланган. Қуйидаги лавҳада унинг майдондаги ҳаракатларига баҳо беришингиз мумкин.


Хуллас, осон бўлмаслиги аниқ. Аммо музокаралар муваффақиятли якунланса, бу Машарипов учун ҳам янги чақириқ бўлар эди. Сиз бу хусусда қандай фикрдасиз?

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика