

13-турнинг энг яхши дарвозабони - Эдем Неманов (“Динамо”)
“Динамо”нинг уч очкони қўлга киритишида дарвозабонларнинг ўрни беқиёс бўлди, айниқса, ўз дарвозабонининг сэйвлари жамоа жонига оро кирди. Ушбу турда Эдем Немановдан бошқа энг яхши дарвозабонни кўрмадик. “Сурхон”га қарши ўйинда 5 та сэйв амалга оширган посбон SofaScore порталида 7,1 балл олди.

13-турнинг энг яхши мураббийи - Сергей Лушчан (“Машъал”)
Ўтган турда “Бунёдкор” майдонида 3:1 ҳисобида ғалабага эришган “Насаф”ни кўпчилик яна ўзига келиб олди ва “Машъал”ни осонлик билан мағлуб этади, дейишганди. Лекин амалда бундай бўлмади. “Насаф”га яхшигина жанг таклиф қилинди ва жамоа икки очкони йўқотди, десак ҳам бўлади. Барчасига дарвозабоннинг ўтказиб юборган голи сабаб бўлди. “Машъал” Лушчан қўл остида иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлмади.

13-турнинг энг яхши футболчиси - Икром Алибоев (“Нефтчи”)
“Нефтчи”нинг “Сўғдиёна” майдонидаги ғалабасини кутилмаган дейиш мумкин эмас. Лекин вазиятдан келиб чиқсак, жамоа анчагина меҳнат қилди ва ғалабага эришди. Бунда Икром Алибоевнинг иккита голли паси муҳим ўрин тутди. Шу сабабли Икром Алибоевни сайтимиз энг яхши футболчи деб танлаб олди.

13-турнинг энг чиройли голи муаллифи - Асадбек Собиржонов (ОКМК)
Нафақат турнинг, балки, йилнинг ҳам энг чиройли голи бўлиш учун номзодлардан бири. Асадбек Собиржоновнинг голини тарифлаб ўтирмаймиз. Бу голни ўзингиз томоша қилинг.

13-турнинг рамзий жамоаси шундай кўриниш олди:




