"Марсель" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олади

Alisher
16 авг 2022
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Исса Каборе фаолиятини ижара асосида "Марсель"да давом эттиради.

Келишув бир йилга мўлжалланган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

21 ёшли буркина-фасолик футболчи Францияга келди ва тиббий кўрикдан ўтди. Клублар ўртасидаги келишувда ҳимоячини 20 миллион еврога харид қилиш имкониятини кўриб чиқилган.

Футболчи ўтган мавсум "Труа" сафида ижара асосида 31та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди. Transfermarkt Каборени 4 миллион еврога баҳоламоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano