

Томонлар ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилишди.
62 ёшли аргентиналик мутахассис раҳбариятнинг ноаниқ трансфер сиёсати туфайли жамоадан кетиш ташаббуси билан чиқди. У клубдан Чемпионлар лигаси учун тажрибали ўйинчиларни сотиб олишни сўраган ва ҳозирча "Велодром"га фақат "Гавр"дан Исаак Туре етиб келган.
Сампаоли 2021-йилнинг февралидан бери “Марсел”га устозлик қилиб келади ва унинг қўл остида жамоа барқарор натижа кўрсатиб бораётганди. 2021/22 йилги мавсумда жанубликлар Лига 1'да 2-ўринни эгаллади, Конференция лигасида эса ярим финалга қадар етиб борди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Сампаолининг кетиш қарори жуда тез қабул қилинган, шунинг учун "Марсел"да ҳали унинг ўрнига номзодлар йўқ.



