Марокаш термаси устози жамоадаги энг ёрқин футболчи кимлигини айтди

Eldor Akmurzayev
8 дек 2022
ЖЧ тарихида чорак финалга чиққан африкалик илк мураббий Валид Реграги Ҳаким Зиеш ҳақида гапирди.

“Унинг қилаётган иши қойилмақом. Марокашликлар унга ишонишди ва у уларга жавоб қилди. Асосий жавобгарликни унга юклаганмиз, аммо уни севамиз ҳам. У Бразилиядаги Неймар, Франциядаги Мбаппе кабидир.

Ҳаким – энг яхши футболчимиз. Айрим мураббийларнинг фикрича, барча ўйинчилар бир хил муносабатга лойиқ, лекин бу тўғри эмас. Ҳаким шунчаки ўйинчи эмас. Уни жуда яхши кўраман ва хурмат қиламан, чунки у бунга лойиқ. Ашраф Ҳакими ҳам бошқа футболчилар каби. Улар терма жамоа учун борини беришга тайёр эканликларини кўрсатишди”, дейди Реграги.

Эслатиб ўтамиз, Марокаш ТЖ мундиал чорак финалига чиққан 4-Африка вакилига айланди. Уларни олдинда 10 декабрь куни Португалияга қарши баҳс кутмоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Get French Football News