Марко Ройс: “Боруссия” эртанги баҳсдан қўрқмаяпти”
18 апр 2017 23:14
Янгиликлар
Марко Ройс: “Боруссия” эртанги баҳсдан қўрқмаяпти”
“Боруссия”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Марко Ройс “Монако”га қарши баҳс олдидан рақибдан ҳайиқмаётганлигини айтиб ўтди.
Дортмундда ўтган дастлабки баҳсда монаколиклар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
“Биринчи ўйиндаги мағлубиятга қарамасдан, жамоаларнинг кейинги босқичга чиқиш имконияти бир хил. Биз бунга ишонишимиз лозим.
“Боруссия” 90 дақиқа давомида юксак сафияда ўйнай олишини бир неча маротаба исботлаган”.
Футболчи шунингдек ўтган ҳафтада Дортмундда юз берган портлаш ҳақида ҳам тўхталди.
“Ўша пайтда мен автобусда эмас, стадионда эдим. Ўйинга уйимдан тўғри боргандим. Эртанги баҳсда биз қўрқишимиз керак эмас. Ўйлайманки, биз баҳсга тайёр ҳолда майдонга чиқамиз” деди ярим ҳимоячи.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар