Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"

Aslanov Jasurbek
10 дек 2025, 17:40
Нидерландия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Марко ван Бастен Муҳаммад Салоҳнинг хулқ-атворини танқид қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" вингери АПЛ доирасидаги "Лидс"га қарши ўйинни (3:3) тўлиқ захирада ўтказди, у олдинги иккита баҳсни ҳам захира ўриндиғида бошлаган эди. Учрашувдан сўнг Салоҳ клуб ва бош мураббий Арне Слотни танқид қилди: "Мен клуб учун шунча иш қилдим, улар эса мени "автобус тагига итаришди". Африка Кубоги олдидан хайрлашаман – кейин нима бўлишини билмайман". 33 ёшли мисрлик футболчи ЕЧЛ доирасидаги "Интер"га қарши баҳс (1:0) қайдномасига киритилмади.


"Мен унинг ақли май қўнғизиникидек деган бўлардим. Агар у бунга шундай муносабат билдираётган бўлса... У ўтган мавсумни ажойиб ўтказганди, аммо бу йил унчалик яхши эмас. Сўнгги бир неча ойда у очиқчасига ёмон ўйнади.

Слот менга доим ҳалол ва тўғрисўз бўлиб туюлган. У зиддиятлардан қочмайди ва якунда ҳеч қандай ақлга зид гап гапирмайди. Салоҳ эса, ўз навбатида, унга ҳужум қилишни бошлади ва нотўғри йўл тутди", – деди ван Бастен "Ziggo Sport" эфиридаги "Rondo" дастурида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Ziggo Sport