UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37Ўзил "Арсенал"даги биринчи куни қандай ўтганини эслади  0 14:30ПРО-лига. "А" гуруҳи. 36-тур. LIVE ҳисоб  1 14:20Ўзбекистонда VAR тизими пайдо бўлиши мумкин  17 14:18ПФЛ "Миллий" стадионга кўчиб ўтди  14 14:10АПЛ клублари лига директорига 5 млн фунт тўлаб беришади  0 14:08Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси олдидан йиғинни бошлади  3 13:50Пикфорд яна шпаргалка билан қўлга тушди (+ФОТО)  2 13:29"Ювентус"га Рэмзи ва Эриксен керак  2 13:18ОФК 2018 йилнинг энг яхшилари бўлишга номзодларни эълон қилди (тўлиқ рўйхат)  8 12:58Модрич: "Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритмасам, мен учун ҳеч нарса ўзгармайди"  5 12:37BREAKING NEWS! Равшан Ҳайдаров Осиёда йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзод  33 12:25Погба сузишни ўрганмоқчи  3 12:20ПРО-лигада мана шундай дарвозабонлар ўйнайди. Муҳриддин Аҳмедовнинг сейвлари ВИДЕО   6 12:17Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  9 12:12МЮ "Интер" ўйинчисини сотиб олмайди  2

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан" Янгиликлар

Интервью. Марко Кампфе: "Бернд Штангени 20 йилдан бери биламан"

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси янги бош мураббий қўл остида ўзининг илк ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Футболчиларимиз “Миллий” стадионда Сурия термасига қарши баҳс олиб боришади. Сурия терма жамоаси айрим сабабларга кўра иккига бўлинган ҳолда Тошкентга ташриф буюрди. Жамоанинг бир қисми 4 сентябрь куни эрта тонгда Истанбул - Тошкент авиарейси орқали етиб келган бўлса, бош мураббий ҳамда қолган футболчилар шу куни кечки пайт ташриф буюриб, пойтахтимиздаги "Lotte City Hotel Tashkent Palace" меҳмонхонасига жойлашишди. 

Меҳмонхонга борганимда сурияликлар устози Бернд Штангега ёрдам бериб келаётган мураббийлардан бири Марко Кампфе билан танишиб қолдим. Ўзаро танишувдан сўнг Марко терма жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаётганини айтди. Бернд Штанге германиялик мутахассис эмасми, мураббийлар штабига ҳам ўз ватандошларини таклиф этган экан. Танишувдан сўнг Марко Кампфени суҳбатга тортдим.

- Сурия терма жамоасида қачондан бери ишлаяпсиз?
- Ёзнинг биринчи ойидан бери. Жаҳон чемпионатидан олдин Сурия Австрияда ўқув-машғулот ташкил этганди. Бу менинг янги жойдаги илк машғулотим бўлди. Шартномага кўра мен фақат ФИФА кунларида терма жамоага ёрдам бераман, бошқа пайт Германияга қайтиб клубдаги ишимни давом эттираман. 

- Бернд Штангенинг сизни ишга таклиф этиши қандай рўй берди?
- Мен бунгача Германиянинг учинчи дивизиони вакили “Халлечес ФК”да ишлаб келаётгандим. Баҳорда чемпионат якунига етганидан сўнг шартномам тугади. Шундан сўнг жаноб Штангедан қўнғироқ бўлди ва ўзи билан бирга ишлашни таклиф этди. Маълумот учун, биз Штанге билан битта шаҳарда истиқомат қиламиз ва бир-биримизни қарийб 20 йилдан бери биламиз. 

- Ҳозир суриялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати қай даражада?
- Ўртача десам бўлади. Чунки араб давлатларида миллий чемпионат энди бошланди. Ҳали кўп ўйинчилар юқори формага кириб олгани йўқ. 

- Сизнингча, суриялик ва сиз билан ишлаган германиялик футболчиларнинг жисмоний ҳолати орасида фарқ борми?
- Жисмоний ҳолат бўйича фарқ ҳар доим бўлган. Ҳозир терма жамоада суриялик футболчилар уч тоифага бўлинган: Европада ўйнаётганлар, араб клубларида ўйнаётган футболчилар ва Суриянинг ўзида тўп тепаётган футболчилар. Фарқ қайси томонлама бор? Футболда бой ва камбағал клублар бўлади. Бой клубларда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ишлайди ва улар футболчининг жисмоний ҳолатини назорат қилиб боришади. Пули кам клублар эса кўпинча бундай мураббийга эҳтиёж сезмайди. Шу боис Сурия йиғинида қатнашаётган ҳамма футболчининг жисмоний ҳолатини зўр дея олмайман. Легионерлар ва Саудия Арабистони клубларида ўйнаётган футболчиларда бу борада муаммо йўқ, лекин маҳаллий ўйинчилар билан кўпроқ ишлашга тўғри келяпти. 

- Демак, бошқалар билан кўпроқ ишлаш керак бўлади.
- Ҳа, шундай. Лекин мен машғулот пайтида футболчи ажратмайман ва ҳаммага бир хил юклама беришга ҳаракат қиламан. Чунки жамоада 20-22 футболчи шуғулланади ва ҳар бир ўйинчи билан алоҳида ишлашнинг имкони бўлмайди. Машғулот пайтида мураббий берган юкламаларга қараб футболчининг жисмоний ҳолатини кўриб олиш мумкин. Мен фақат дарвозабонлар учунгина алоҳида дастур ишлаб чиқишим мумкин, чунки улар алоҳида шуғулланади. 

- Замонавий футболда жисмоний ҳолат биринчи даражага чиққан, тўғрими?
- Тўғри, ҳозир ҳамма ерда бақувват футболчилар керак. Лекин жисмоний тайёргарликни ҳамма ҳар хил тушунади. Бу мен учун футболчининг фақат залга бориб машқ қилиши дегани эмас. Футбол аввало ақлий ўйин, ўйинчилар майдонни кўриш қобилиятини яхшилашлари лозим. Шу боис мен фақат жисмоний машқлар бериш билан чекланиб қолмайман. Керак бўлса, ўйинчиларни майдонни қандай кўришга ҳам ўргатаман. 

- Германияда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиш қийинми?
- Бизда ўқиш жуда қаттиқ, ҳаммаси назорат остида. Ўқиб бўлгач иш топиш янада мураккаб. Масалан, мен зўрға учинчи-тўртинчи дивизион клубларидан иш топганман. 

- Германия терма жамоаси ўйинига қараб аксар футболчиларнинг бақувват эканини кўрамиз. Улар бўйдор ва чидамли. Бунинг асосий сабаби нимада? Гап витаминлардами?
- Йўқ, витаминларда эмас. Ҳамма гап футболчига ёшликдан тўғри эътибор беришда. Бизда скаутинг тизими жуда ривожланган. Бирорта болакай мураббий кўзига тушдими, доим эътиборда бўлади. Германияда мураббийлар футболчиларни мунтазам  кузатиб юришади ва уларнинг ҳолидан хабар олиб туришади. Мен шундай ўйлайман: ҳадеб шуғулланиш муҳим эмас, футболда энг муҳими иқтидор. Чунки иқтидор бўлмаса, қанча шуғулланганинг билан барибир футболчи чиқмайди. Айтайлик, мен ҳар куни жисмоний машқларни бажаришим мумкин, лекин тўп тепишга лаёқатим бўлмаса яхши футболчи бўла олмайман. 

- Нима деб ўйлайсиз, ўта иқтидорли футболчи Мессига жисмоний машқлар қанчалик керак?
- Машғулот ҳаммага керак. Месси бақувват бўлиш учун шуғулланмайди. Чунки унинг гавдаси шундоқ ҳам кичик. У жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаради. Одатда футболчиларга икки хил ҳолатда жисмоний машқлар керак бўлади. Биринчиси, бақувват бўлиш учун. Иккинчиси, жароҳат олмаслик учун. Футболда жароҳатлардан қочиб фаолиятни узоқ давом эттириш мумкин. Жароҳат олмаслик учун жисмоний машқларни бажаришга тўғри келади. Шу боис ҳам Месси жароҳат олмаслик учун шуғулланади. 

- Тошкентга келганингиздан сўнг дастлабки таассурот қандай бўлди?
- Аэропортдан чиқишимиз билан ёқимли ҳавони туйдим. Соат эрталаб олти эди. Ҳаво тоза, кўчада машина кам экан. Йўллар кенг ва озода. Тошкент бирданига менга ёқиб қолди. Лекин аэропортда дилни хира қилган воқеа ҳам бўлди. Биз вақтида виза ололмай бир соатча қолиб кетдик, бу эса менга ёқмади. Қолаверса, атиги бир ҳафталик виза учун 40 евро тўлашга тўғри келди. Менимча, бу жуда қиммат бўлса керак. Қолган барчаси жойида.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+10   
06 сен 13:57:29
Hell Reds
Ха шу аэропортимзам одам бумали. 27 йилдан бери шарманда килиб кевоти.
+1   
06 сен 13:49:59
Мик
"аэропортда дилни хира қилган воқеа ҳам бўлди. Биз вақтида виза ололмай бир соатча қолиб кетдик, бу эса менга ёқмади. Қолаверса, атиги бир ҳафталик виза учун 40 евро тўлашга тўғри келди. Менимча, бу жуда қиммат бўлса керак." :(
   
06 сен 14:24:03
18+
Genrihmi bu? Uxshatganla bomi?
   
06 сен 13:46:53
★Man united & Real madrid★
Vatanim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
BIZ LA LIGA BILAN EMAS, DEUTSCHER FUSSBALL BUND BILAN, NEMIS KLUBLARI BILAN KELISHUVLARNI YO'LGA QO'YISHIMIZ KERAK. ERON BIR NECHA YILDAN BERI SHUNDAY QILYAPTI VA NATIJAGA ERISHYAPTI
Мана шу фикр тугри.
   
06 сен 13:28:38
Vatanim
BIZ LA LIGA BILAN EMAS, DEUTSCHER FUSSBALL BUND BILAN, NEMIS KLUBLARI BILAN KELISHUVLARNI YO'LGA QO'YISHIMIZ KERAK. ERON BIR NECHA YILDAN BERI SHUNDAY QILYAPTI VA NATIJAGA ERISHYAPTI
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор" Беэътибор қолаётган ўзбек футболининг байроқдор жамоаси - "Бунёдкор"
ЎФАда бугун ФИФАнинг талабига кўра "Бунёдкор" 6 очко олиб...  85
"Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби! "Навбаҳор" - 9 карра бронза медали соҳиби!
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 2018 йилги Суперлигада учинчи ...  83
Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади Расман: "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташланади
Халқаро футбол уюшмаси ФИФА Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган ...  80
Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил) Австралияга борган таркибдан кимлар БААга бора олмаслиги мумкин? (таҳлил)
Осиё Кубоги бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.  69
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг