Игорь Суров: "Бу майдонда футбол ўйнашнинг иложи йўқ эди"
05 мар 21:58
Янгиликлар
Игорь Суров: "Бу майдонда футбол ўйнашнинг иложи йўқ эди"
- Асосий мавзу майдон бўлади. Шу сабабли жамоалар бугун футбол ўйнамади, фақатгина курашишига тўғри келди. Биринчи бўлимда ҳам, иккинчисида ҳам яхши вазиятлар юзага келди. Бироқ реализация бизга панд берди. Шундай пайтларда голлар ура олмагандан кейин футболчилар концентрацияни йўқотади. Тайм якунида оғир майдонда шундай ишлар бўлиб кетди. Иккинчи бўлимдаги курашларда футболчиларим кўпроқ ғолиб бўлди. Йигитларга раҳмат айтаман. Ўйинни ўзгартиришимиз мумкин эди, яхши вазиятларга эга бўлгандик. Ҳа, тезкор қарши ҳужумда гол ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Бироқ ютқазаётган пайтда биз гол уриш учун олдинга ўтишга мажбур бўлгандик. Умуман олганда биз учун натижа қониқарсиз бўлди.
- Футболчилар Сизнинг тактикангиз, кўрсатмаларингизни қанчалик бажара олишмоқда?
- Айтганимдек, бугун тактикага асосланган ўйин бўлмади. Футболчилар мени эшитишмоқда, бажара олишмоқда. Лекин биз кўрсатмоқчи бўлган футболимизнинг амалга ошишига об-ҳаво йўл қўймади. Менимча рақиб жамоада ҳам шундай бўлди. Футболчилар эса машғулотлардаги кўрсатмаларни бажаришга ҳаракат қилишмоқда. Аммо бундай шароитда тактикани кўрсатиш жуда қийин бўлади. Нафақат қийин, балки, бунинг иложи ҳам йўқ.
- Қизил карточкага муносабатингиз?
- Буни кўриш керак. Ҳакам кўрсатдими, демак бор эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар