UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  0 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  2 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  1 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  3 23:14Бэйл: "Тоттенхэм" қарғишдан қутулди"  7 22:44Расман: "Барселона" Рафинья билан шартномани узайтирди  1 22:11Родриго "Реал"дан кетишни истамаяпти  1 21:41Европа лигасининг мавсум футболчиси ва рамзий термаси эълон қилинди  0 21:27Суперкубок чипталари 23 май куни сотувга чиқарилади  7 20:59Деку: "Ямалга ПСЖ қизиқиш билдирди, "Реал" эса йўқ"  5 20:14Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди  22 20:01"Челси" Экитике трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда  0 19:38Йорк "Манчестер Юнайтед"ни Мартинесни сотиб олишга чақирмоқда  6 19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  2 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  16

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди Янгиликлар

Мақсуд Ниёзимбетов вафот этди

Ҳамдардлик билдирамиз.
Қорақалпоғистон Республикаси спорт жамоатчилиги Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, таниқли футболчи ва мураббий Мақсуд Ниёзимбетовнинг 59 ёшида оламдан ўтганлигини қайғу билан маълум қилади.

М. Ниёзимбетов 1958 йилда Нукус шаҳрида туғилди. У 1977 йили Бердах номидаги Қорақалпоғистон давлат университетининг жисмоний    тарбия факультетига ўқишга кириб, “Буревестник” футбол жамоаси таркибида ўйнади. Орадан бир йил ўтгач, 1978 йили Нукус шаҳрининг “Амударё”  жамоасига чақирилди. Ушбу жамоа сафида собиқ иттифоқ чемпионатининг 2-лигасида қатор йиллар тўп сурди. Сўнгра, 1986-1990 йиллар оралиғида “Бетоншик” жамоасида ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. У футболчилик фаолияти мобайнида бир неча бор Қорақалпоғистон чемпионатининг ғолиб ва совриндори, Кубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, олий таълим муассасалари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон биринчилигининг кумуш медалини қўлга киритди.

Мақсуд Ниёзимбетов кўп йиллар Нукус шаҳрининг “Орол” жамоаси бошлиғи вазифасини ҳам ўтади. Жумладан, унинг раҳбарлигида бу жамоа  1992-1994 йилларда  Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этди.

М. Ниёзимбетов  1994 йили Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерациясининг бош котиби этиб сайланди. Тиниб-тинчимас, фидойи ва жонкуяр бу инсон мазкур лавозимда ўн икки йил мобайнида, яъни 2006 йилгача самарали меҳнат қилди, Қорақалпоғистон Республикасида, хусусан, унинг шаҳар ва туманларида футболни янада ривожлантириш ва оммавийлаштиришга бош-қош бўлди. 2006-2011 йилларда эса Қорақалпоғистон республикаси касаба уюшмалари кўнгилли спорт жамиятига қарашли футбол мактаби директори вазифасини бажарди. Умуман, у қайси лавозимда меҳнат қилмасин, ўз ишига катта масъулият билан ёндошди, бу билан инсонлар меҳрини қозонди.

Тажрибали футбол мутахассиси, юксак инсоний фазилатлар соҳиби бўлган Мақсуд Ниёзимбетовнинг порлоқ хотираси оила аъзолари, шогирдлари, ҳамкасб ва дўстлари ёдида сақланиб қолади.  

Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси,
“Қария” фахрийлар футбол жамоаси.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика