

“Златанни барча даврларнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири сифатида эслаб қолишади. Уни Месси ҳамда Роналду билан бир даражага қўяман. У борган жойида тонналаб голларни уриб, чемпионга айланган. Жорий мавсум “Милан”да ҳам яхши ўйнади, аммо унинг келажаги қандай бўлишидан бехабарман”, дейди Манчини.



