

"The Guardian" хабарига кўра, Манчестер клубининг баъзи футболчилари португалиялик мутахассиснинг нафақат тактикасига, балки унинг жамоани бошқариш қобилиятига ҳам шубҳа билан қарамоқда.
Қайд этиш жоиз, "қизил иблислар"нинг натижалари яқин орада яхшиланмаса, Аморим истеъфога чиқарилиши ҳақида гап-сўзлар кучаймоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" яқинда Англия Лига Кубогида тўртинчи дивизион вакили "Гримсби"га қарши сенсацион тарзда мағлуб бўлганди. АПЛнинг дастлабки икки турида Аморим шогирдлари 1 очкога эга бўлди.



