

Икки Европа гранди бразилиялик учун "бўрилар"га 80 млн евро таклиф қилишга тайёр.
Матеус Кунья жорий мавсум "Вулверхэмптон" таркибида барча мусобақаларда 19та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 4та ассист қайд этди.
Бразилияликнинг инглиз клуби билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt "Атлетико" собиқ форвардини 50 млн еврога баҳолаган.



