

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.
Манбага кўра, иккала инглиз гиганти ҳам 24 ёшли футболчининг туринлик клуб билан узоқ муддатли янги шартнома имзолаши эҳтимоли юқори эканлигини тушунмоқда. Бироқ шунга қарамасдан улар франциялик футболчини ўз сафларига қўшиб олишни мақсад қилишган.
Жорий мавсумда Тюрам-Юлъен барча турнирларда 32 та ўйинда иштирок этиб, 2 гол урган ва 3 голли узатма берган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача амал қилади. Трансфермаркт портали ўйинчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда.



