

14-турдан сўнг манкунианлар 18 очко жамғарди. Бу эса жамоанинг 1988/89 йилги мавсумдан бери энг ёмон натижасидир. Ўшанда ҳам жамоа 14-турдан сўнг 18 очко тўплаганди. Мавсум якунида эса 11-ўринни эгаллаган.
Айни дамда эса “Манчестер Юнайтед” мусобақа жадвалида 9-ўриндан жой олиб турибди.



