"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Жанубий Кореянинг кейинги бош мураббийи бўлиши мумкин

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2024, 13:27
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Стив Брюс Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин.

"Осиё йўлбарслари" 63 ёшли мутахассисни Юрген Клинсманнга ўринбосар сифатида кўришмоқда. Германиялик мураббий ўтган ҳафта ўз лавозимидан озод этилди. Шунингдек, англияликнинг хизматларига Саудия Арабистони клублари ҳам қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Стив Брюснинг охирги иш жойи "Вест Бромвич" клуби ҳисобланади.


Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: DeadlineDayLive

Сўнгги янгиликлар

Барча ›