UZ

Сўнгги янгиликлар

22:55Расман: А Серия 20 июндан қайта тикланади!   0 22:29"Наполи" Бога учун 22 миллион евро таклиф қилмоқда   0 22:05Жалолиддин Машарипов Европага кетиш арафасида - эҳтимолий янги жамоаси номи аниқ  22 21:56Агент: "Шомуродов Россиянинг бошқа клубига ўтмоқчи эмас, унинг кейинги мақсади маълум"  8 21:50Шевченко: “Ўша 12 сонияни ҳеч қачон ёдимдам чиқармайман”  2 21:25“Ньюэллс Олд Бойз” вице-президенти: “Месси “Барселона”ни тарк этиб, бизнинг клубга келади”  2 21:10Дунёнинг энг бой клублари рейтинги янгиланди  7 20:58Olamsport: Исроил Мадримовнинг келаси жанглари, Тайсон жанжалда қатнашди ва бошқа хабарлар  0 20:50А Серия чемпионлиги учун “Лацио” футболчиларига қанча мукофот пули ажратилиши маълум  1 20:30РПЛ 21 июнь куни мухлислар билан рестарт олади  1 20:10"Sky Sports" ҳам тасдиқлади  6 19:55Беларусь чемпионати. Эртага бошланадиган 11-тур тақвими билан танишинг (+жадвал)  9 19:35BREAKING: АПЛ 17 июнь куни қайтади  19 19:20Мавсум охирида Роналду “Ювентус”ни тарк этиш эҳтимоли бор  17 18:51"Манчестер Юнайтед" Торрес билан музокараларни бошлашни режалаштирмоқда  1

"Манчестер Юнайтед" қўлга кирита олмаган афсоналар Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" қўлга кирита олмаган афсоналар

Эътиборингизга Фергюсон жамоасида тўп тепа олмаган футболчилар рамзий термасини тақдим этамиз.

Яқин ўтмишда, сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги "Манчестер Юнайтед" – афсонавий жамоага айлана олган. Ушбу мураббий қўл остида кўплаб юлдузлар тўп тепишган. Бироқ улар янада кўп бўлиши мумкин эди. 

Алекс Фергюсон қўл остида МЮ 38та соврин қўлга киритган. Ўша вақтлар ҳамма "Юнайтед"да ўйнашни орзу қилар, ҳеч бир футболчи унга рад жавобини бера олмайдигандек эди. Лекин "қизил иблислар"га йўқ дея олганлар ҳам топилган. Фергюсон уларни жамоасига олиб келишни истаган, лекин қайсидир паллада ишлар режадагидек кетмаган.


Дарвозабон – Петр Чех

"Челси" афсонасига айланишдан аввал Чех "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди. 19 ёшли чехиялик дарвозабон "Ренн" сафида тўп тепар ва "разведкага" Фергюсоннинг ўзи йўл олади. Бироқ айнан сэр Алекс трибунадан томоша қилган ўйинда Чех қўпол хатога йўл қўяди. Кейинроқ мураббий ўшанда дарвозабонни ҳали ёш деб ҳисоблагани ва шу сабаб жамоасига таклиф қилмаганини айтади.


Ўнг қанот ҳимоячиси – Филипп Лам


"Бавария" собиқ бош мураббийи ёрдамчиси Херманн Герланд ўз вақтида Фергюсон германиялик футболчини Мюнхендан "Олд Траффорд"га олиб кетишни жуда истаганини айтиб берган. Унинг сўзларига кўра, трансфер деярли амалга ошганди. Герланднинг айтишича, сэр Алекс ЕЧЛ доирасида "Штутгарт"га қарши учрашувда ижарада тўп тепаётган Ламнинг ҳаракатларидан ҳайратга тушади. Бироқ Фергюсон яна ҳимоячини ёш деб ҳисобладими ёки бунга "Бавария" қаршилик кўрсатганми, Филипп АПЛга йўл олмади.


Марказий ҳимоячи – Венсан Компани


Бельгиялик кейинроқ Манчестерда ўйнади, лекин "Сити" шарафини ҳимоя қилди. Айнан Венсан "шаҳарликлар"нинг араб шайхлари келишигача бўлган даврда, охирги трансфери бўлган. Бу ҳолат Венсан "Сити" афсонасига айланишига ҳалақит қилмади. 2004 йил эса "Андерлехт"да тўп тепаётган ҳимоячи МЮга ўтиши мумкин эди. Сэр Алекс 18 ёшли Компани номзодини ўрганиб чиққан, лекин трансферни амалга оширишга жазм қилмайди. 2006 йил эса Венсан "Гамбург"га, яна икки йил ўтиб "Сити"га ўтади.


Марказий ҳимоячи – Паоло Мальдини


Алекс Фергюсон ўзи "Милан"дан афсонавий ҳимоячини олиб кетишни истагани, аммо бунга унинг отаси Паоло Чезаре қаршилик қилганини айтиб берган.

"Чезаре шундай деди: "Менинг бобом "миланчи" бўлган, отам – "миланчи", мен – "миланчи", ўғлим ҳам – "миланчи". Бу ҳақида унутинг". Мен ҳаракат қилдим, лекин Паоло сўзида қатъий турарди. Мен шунчаки қуруқ қўл билан қолдим. Қўлимдан ҳеч нима келмасди", — эслайди Фергюсон. Кейин сэр Алекс бу мавзуга бошқа қайтмаган.


Чап қанот ҳимоячиси – Биксан Лизаразю

Ўз даврида Лизаразю дунёнинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси эди. Табиийки, Фергюсон уни ўз жамоасида кўришни, футболчини қўлга киритишни истарди, лекин Биксан шундоқ ҳам "Бавария"да ўйнарди. Жамоани катта пул билан алдаб бўлмасди. Шу сабаб немислар шунчаки рад жавобини беришди. Лизаразюнинг ўзи бу воқеалар 2001 йил ёки 2002 йил бўлганини айтганди.


Марказий ярим ҳимоячи – Пол Гаскойн

Бу узоқ 1987 йилда бўлиб ўтган, Фергюсон қўл остидаги "Манчестер" элитани тарк этишга яқин турган "Ньюкасл"га қарши ўйнаган даврлар эди. Сэр Алекс ўша ўйинни хотирлаб, 20 ёшли Гаскойн ўз жамоаси ярим ҳимоясини "ер билан битта қилиб ташалаганини" айтади. Фергюсон шу ондаёқ Гаскойнни қўлга киритишни исташини билдиради, лекин кеч қолади – МЮ босслари мураббийга "Тоттенхэм" чаққонроқ чиққани ва Гаскойнни ота-онасига уй олиб бериш йўли билан кўндиришганини маълум қилади.


Марказий ярим ҳимоячиси – Зинедин Зидан

Афсонавий франциялик футболчи ҳам МЮда тўп тепиши мумкин эди, агар бошқа бир француз бўлмаганда. "Юнайтед" скаути Фергюсонга "Бордо"даги Зидан ҳақида айтади. Лекин сэр Алекс Зиданнинг трансфери ўзи жуда ишонган Эрик Кантона обрўсига салбий таъсир қилишини ўйлайди. Шу сабаб Фергюсон Зидан иқтидорини тушуниб турса-да, ушбу трансферни маъқулламайди.


Ўнг қанот ярим ҳимоячиси – Арьен Роббен

"Челси", "Реал" ва "Бавария"да ўйнаган, кўплаб ҳимоячиларнинг қўрқинчли тушига айланган голландиялик ҳам бу рўйхатимиздан жой олди. "Манчестер Юнайтед" ҳақида Роббеннинг ўзи 2018 йил айтиб берганди. Фергюсон уни Манчестерда кечки овқатга таклиф қилган, клуб қароргоҳини кўрсатган. Лекин Роббен ПСВга қайтганида, "Юнайтед"дан ҳеч қандай аниқ таклиф тушмайди. Вазиятдан "Челси" фойдаланиб қолади. Арьен тахмин қилишича, лондонликлар шунчаки кўпроқ пул таклиф қилган. Шу тариқа, у "Челси"га ўтади ва бу ҳақида ҳеч қачон афсусланмаган.


Чап қанот ярим ҳимоячиси – Роналдиньо

Бразилиялик афсунгар МЮга ўтиши мумкинлиги ҳақида эса Пол Скоулз айтиб берган. Унинг айтишича 2003 йил Роналдиньо "Юнайтед"га ўтишга жуда яқин келган, клубдагилар уни кутишаётганди, лекин унинг ўзи "Барселона" вариантини маъқул кўрган. Роналдиньо Скоулз сўзларини тасдиқлаган, ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган 23 ёшли футболчи 48 соат ичида МЮга трансферини расмийлаштириши керак бўлган, лекин шу паллада унга "Барселона"дан қўнғироқ қилишади. Кейин нималар бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз.


Ҳужумкор ярим ҳимоячи – Давид Сильва


 

Манчестерда, фақат шаҳарнинг бошқа клубида ўйнаган Компани билан бир қатордаги яна бир футболчи. "Қизил иблислар"нинг афсонаси бўлиш унинг пешонасига ёзилмаган экан. Фергюсоннинг ўзи скаутлари билан Сильвани узоқ вақт, Давид "Валенсия" таркибида ўйнаб юрган кезлари, кузатганини тан олган. Лекин сэр Алексни шубҳалар қийнарди. Сабаби у иқтидорли Сильва қўлга киритилган тақдирда, жамоа тактикасини унга мослаштириш зарурлигини биларди. Ўша вақтга келиб эса МЮ маълум бир усулда ҳаракат қила бошлаганди. Натижада, испанияликдан воз кечилган. Бироқ кейинчалик у барибир АПЛга, Манчестерга келади ва мухлислар олқишига сазовор бўлди.


Ҳужумчи – Алан Ширер

Англиялик афсонавий тўпурар "Блэкберн"да ўйнаётганидаёқ сэр Алекс эътиборига тушган ва улар ўзаро суҳбатлашишган ҳам. Ширер МЮда ўйнаш нияти борлигини айтган. Бироқ келишув амалга ошмаган. Чунки "Блэкберн"нинг собиқ эгаси Жек Уокер бу трансферни "блоклаб" қўяди. У "Манчестер Юнайтед"ни "алоҳида эътибор" билан ёмон кўрган ва Ширерни уларга беришни хоҳламаган. Алан учун эса Уокер худди отасидек, ўзидан каттароқ яқин дўстидек эди. Шу сабабли, Ширер уни хафа қилишни истамаган. Натижада, Ширер "Ньюкасл"га ўтади ва кейинчалик ўша клубда афсонага айланади. 


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+3   
20 май 22:09:20
Iskandar Davronov
Eng tasirlisi Maldiniki bo'lgan ekan ( shaxsiy fikrim )
   
22 май 17:24:25
SILENCE
Bekzod Djabbarov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
paolo chezari emas chezari maldini boladi manimcha
anvar sanayev bn anvar ganiyev aka ukami digande buptida ))
   
22 май 17:23:23
SILENCE
beseda фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Нозимахон барака топинг доим шундай кизикарли темалар тайерлесиз хамма укиб мазза килади базиларга ухшаб факат уруштирмисиз мухлисларни
urishtirsa urishish itga hos, uziz hulosa qivoloring
   
21 май 09:56:05
I❤FUTBOL...
sᴀʟᴏᴍ ᴅᴜsᴛʟᴀʀ ᴋɪᴍ ʀᴜʏxᴀᴛᴅᴀɴ ᴜᴛᴏʟᴍᴀsᴀ 99 091 2424 ɢᴀ ᴍᴜʀᴏᴊᴀᴛ ǫɪʟɪɴɢ ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍᴅᴀɴ xᴀᴍ ʏᴏᴢsᴀɴɢʟᴀʀ ʙᴜʟᴀᴅɪ
   
21 май 09:35:51
beseda
Нозимахон барака топинг доим шундай кизикарли темалар тайерлесиз хамма укиб мазза килади базиларга ухшаб факат уруштирмисиз мухлисларни
   
21 май 03:13:48
Manchester U
QUSHIMCHA QILAMAN.
Eden Azar MYU kelishi xal bulib ulgurgandi. Tranfer oynasi yopilishiga 2 kun qolganda Chelsiga utib ketgandi.
PEDRO ham huddi shunaqa vaziyat bulgandi.
   
21 май 02:44:32
Richardmyu
Афсонавий ўйинчилар бари.Шуларни ўйинларини кўриб,катта бўлдик.Ёш ўтмоқда.
   
20 май 23:41:34
Bekzod Djabbarov
paolo chezari emas chezari maldini boladi manimcha
   
20 май 23:37:51
Owen099
Агар ... бувида булганда, бобо булар эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг