"Манчестер Юнайтед" нархи 80 млн евро бўлган ярим ҳимоячига қизиқишда давом этмоқда
20 мар 12:01
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" нархи 80 млн евро бўлган ярим ҳимоячига қизиқишда давом этмоқда
"РБ Лейпциг" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Хави Симонс "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
"Қизил иблислар" ўтган йилдаёқ нидерландиялик футболчига қизиқиш билдирганди.
"РБ Лейпциг" январь ойида Симонсни ПСЖдан 50 млн еврога сотиб олганди, аммо тез орада футболчи яна клубини ўзгартириши мумкин. Журналист Флориан Плеттенбергнинг маълум қилишича, "Манчестер Юнайтед" яқиндагина амалга оширилган трансферга қарамай, 21 ёшли юлдузни фаол кузатишда давом этмоқда.
Асосий муаммо - нарх: "қизил буқалар" футболчи учун тахминан 80 млн евро талаб қилмоқда. Хави Симонс жорий мавсум 25 та ўйинда 8 та гол ва 5 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар