

Ёш ўйинчининг трансфери эҳтимолий харидорга 58 млн еврога тушади, сабаби унга кўплаб Европа клублари қизиқмоқда.
Манчестер клубидан ташқари уни "Ювентус", "Севилья", "Ньюкасл", "Вест Хэм" ва "РБ Лейпциг" кузатмоқда.
Бадьяшиль "Монако" тарбияланувчиси ҳисобланади. У жамоа таркибида барча мусобақаларда 119та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



