

Футболчининг трансферини "Манчестер Юнайтед" кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, "қизил иблислар" Галлахерни "Брайтон" вакили Карлос Балебага муқобил сифатида шорт-листга киритган.
Конор Галлахер жорий мавсумда "Атлетико" сафида 8 та ўйин ўтказиб, битта гол урди. Бунгача футболчи "Суонси" "Вест Бромвич", "Кристал Пэлас" ва "Челси" шарафини ҳимоя қилган.



