

"Тоттенхэм"га қарши АПЛнинг қолдирилган 34-тур баҳсида "Сити" дарвозасини муқаррар голдан қутқариб қолиб, жамоанинг чемпионлигига улкан ҳисса қўшган Ортега "шаҳарликлар" билан янги битим имзолади. 2025 йилнинг ёзида клубдан кетиши кутилаётган посбон энди 2026 йилнинг ярмигача "Манчестер Сити"да қолади.




