

Унинг хизматларига АПЛнинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда.
"Sky Sports"нинг ёзишича, 25 ёшли футболчини "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" анчадан буён кузатиб бормоқда. Энди "Манчестер Сити" ҳам уларнинг қаторига қўшилди.
Ушбу мавсумда Семеньо барча турнирларда 12 ўйинда қатнашиб, 6 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг "Борнмут" билан шартномаси 2030 йил ёзига қадар давом этади.



