

"Ҳусановни машғулот майдончаси ёки йўлакларда ҳар кўрганимда "ТЕЗКОР!" дейман. У жуда эпчил! Шу билан бирга, босиқ ва ҳимояда жуда ақлли ҳаракат қилади. Ҳимоя чизиғида юқори тезликка эга бўлиш доим қўл келади.
Менимча, бугун бутун ҳимоя чизиғи – тўртала футболчимиз ҳам рақиб марказга қанча ўйинчи ташлаганини яхши назорат қила олди. Рақибнинг юришларига қандай бардош берганимиз таҳсинга лойиқ. Биз вазиятни доимо назорат қилдик ва шу билан бирга юқори позицияни сақлаб қолдик.
Тўртала ҳимоячимиз ҳам ҳақиқатан ажойиб ўйин ўтказди! Аммо Ҳусанов мисолида айтадиган бўлсам, биринчи вазиятда тўпни ўйинга киритиш учун ҳеч қандай ечим йўқлигида, у олдинга чиқиб, ярим ҳимояга қандай дадил қўшилганини кўрдингиз. У олдинга дадил қадам ташламоқда.
У шунчаки ўсишда давом этиши керак. У улкан салоҳиятга эга ёш футболчи. Бу эса "Манчестер Сити"да бундай даражага чиқа оладиган янги ўйинчилар кўплигини кўрсатади", деди нидерландиялик мутахассис.



