"Манчестер Сити" янги ўйинчисини Ла Лига клубига ижарага бериб юборди
12 авг 2019 17:47
Янгиликлар
"Манчестер Сити" янги ўйинчисини Ла Лига клубига ижарага бериб юборди
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Педро Порро бу мавсумни ижара асосида "Вальядолид"да ўтказади.
Бу ҳақда испан клуби расмий сайти хабар тарқатди.
"Сити" шу ёзда 19 ёшли футболчини "Жирона"дан сотиб олган эди. Порронинг "шаҳарликлар" билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.
Порро якунланган мавсум "Жирона" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 4та ассист қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Педро Порро "Манчестер Сити"га 8 август куни ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар