UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  3 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм": "шаҳарликлар" нохуш серияга чек қўйишадими? Янгиликлар

"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм": "шаҳарликлар" нохуш серияга чек қўйишадими?

Англия премьер лигасида бугун 18-турнинг марказий баҳси ўтказилади.

Енгилмас "Манчестер Сити" ўз уйида "тўртталик"да кетаётган "Тоттенхэм"ни меҳмон қилади.

"Этиҳад" стэдиумда Хосеп Гвардиола ҳамда Маурицио Почеттино қарама-қаршлигига гувоҳ бўламиз.

Жорий мавсумда "Манчестер Сити" премьер лигада якка ҳокимликни ўрнатган. "Шаҳарликлар" ҳали бирорта мағлубиятга учрамасдан турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.

"Шпорлар" эса жорий мавсумда ички чемпионатда кутилганидек муваффақиятли ўйнай олишмаяпти. Гарчи жамоа "кучли тўртталик"да кетаётган бўлсада, чемпионлик учун курашдан аллақачон чиқиб кетишган. Лекин бу факторларни бугунги баҳсга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ҳар қандай ҳолатда ҳам "Тоттенхэм" турнир жадвалидаги ўз мавқеини яхшилаб олиш учун курашади. "Сити" эса мағлубиятсиз серияни давом эттириш билан биргаликда биринчи даврани кўтаринки руҳда тугатиш иштиёқида.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Пеп ҳали Маурицио Почеттинони расмий ўйинларда мағлубиятга учрата олмаган.
Ўтган йилги мавсумда бу жамоалар ўртасидаги ўйинларнинг бирида "Тоттенхэм"нинг қўли баланд келган бўлса, "Этиҳад"да ўтган тўқнашувда ғолиб номи аниқланмаганди.

Фақатгина жорий мавсум бошланиши арафасида ўтказилган ўртоқлик турниридаги беллашувда "Сити" "Тоттенхэм" устидан зафар қучди.

Демак Пеп бугун Почеттино билан ўзининг шахсий ҳисоб-китобини жойига қўйишга қасдланган.

"Манчестер Сити" премьер лигада сўнгги бор "Тоттенхэм"ни 2015 йил, 3 май куни мағлуб этганди. Шундан сўнг кетма-кет икки мавсумдан буён "Тоттенхэм" "Сити"га ютқазмай келмоқда.

Ўзаро ўйинлар тарихидан:
Бу жамоалар жами 154 маротаба тўқнаш келишган. "Тоттенхэм" 60 бор ғалаба қозонган бўлса, "Сити" 59 марта "шпорлар"дан устун келган. Қолган 35 ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Бугун "Манчестер Сити" ўзаро учрашувлардаги ғалабалар сони бўйича "Тоттенхэм"га етиб олиши мумкин.

"Манчестер Сити" тўпурари: Серхио Агуэро (10 гол)

"Тоттенхэм" тўпурари: Харри Кейн (12 гол)


АПЛ, 18-тур.
"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" (22:30)
"Этиҳад" стэдиум.
Бош ҳакам
: Крейг Павсон.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика