“Манчестер Сити” – “Тоттенхэм”. Бугунги ўйин олдидан "Angliya futboli" сторисидаги сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
13 фев 2021
Англия чемпионати 24-туридан ўрин олган марказий учрашувлардан бири “Этиҳад”да “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 22:30 да старт олади.

Пеп Гвардиола ва Жозе Моуринью ўртасидаги принципиал қарама-қаршилик олдидан "Angliya futboli" сторисида ўтказилган сўровномада деярли тенглик қайд этилди, озгина устунлик “шпорлар”га берилган – 51 фоиз.

Маълумот ўрнида, “шаҳарликлар” барча мусобақаларда мана 15 ўйиндирки ғалабали серия қайд этмоқда. Моуринью шогирдлари эса охирги 5 ўйинда 4 бор ютқазди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги сўнгги 6 учрашувда “Тоттенхэм” 3 бор зафар қучган, битта ўйинда муроса йўли танланган бўлса, қолган баҳсларда “Сити”нинг қўли баланд келган.

“Туманли Альбион”га алоқадор қизиқарли хабарлар Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасида! Обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia