

Бугун Пеп Гвардиола жамоаси меҳмонда "Астон Вилла"га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
"Манчестер Сити" барча турнирларда ўтказган сўнгги 12та баҳсда икки марта дуранг қайд этди, тўққиз марта омадсизликка учради ва фақат биргина ғалабани тантана қилди. Гвардиола жамоаси бу баҳсларда 27та гол ўтказиб юборди ва 14та гол урди.
"Манчестер Сити"нинг кейинги ўйини 16-ўриндаги "Эвертон"га қарши бўлади.



