

22 ёшли футболчига МЮ қизиқаётган эди, аммо ўйинчига шунингдек "Манчестер Сити" ҳам даъвогарлик қилаётгани маълум бўлди.
"Манчестер Сити" Деклан Райсни Фернандиньога идеал ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Қайд этиш керакки, "Вест Хэм" ўз тарбияланувчисини тахминан 100 млн фунт (117 миллион евро атрофида)га сотишга тайёр. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2023/24 йилги мавсумга қадар мўлжалланган.



