

"Манчестер Сити" мағлубиятга учрагани сабабли "Ливерпуль" расман муддатидан аввал чемпионлик номига сазовор бўлди.
"Шаҳарликлар" матбуот хизмати клубнинги расмий "Твиттери"да "Ливерпуль"ни 19-чемпионлик титули билан табриклади.
"Ливерпуль"ни Премьер-Лигадаги ғалаба билан табриклаймиз", — дейилади клуб қолдирган изоҳда.
Клопп шогирдлари орадан 30 йил ўтиб яна "Ливерпуль"ни мамлакат чемпионига айланира олишди.
Эслатиб ўтамиз, охирги марта "Ливерпуль" 1990 йил олтин медалларга эга чиққанди.



