

"Daily Mirror" хабарига кўра, собиқ футболчи "шаҳарликлар" ижрочи директори Ферран Сориано ҳамда спорт директори Чики Бегиристайнлар билан яхши таниш. Бу уларнинг музокарасига жиддий таъсир ўтказган.
Қайд этилишича, голландиялик "Манчестер Сити"да Гвардиоладан кейин бош мураббий бўлади. Бу унинг шартномасида келтирилган бўлиши мумкин. Каталониялик мутахассиснинг "Сити" билан шартномаси 2021 йилга қадар давом этади.



