

Daily Mail хабарига кўра, Акенинг "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола билан муносабатлари аъло даражада, бироқ футболчининг майдонга кам тушиши уни хафа қилмоқда.
Аке Премер-лиганинг жорий мавсумида "Сити" таркибида фақат бир марта асосий таркибда майдонга тушди. Ўйин амалиёти камлиги футболчини ЖЧ2-2026 дан четда қолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Сўнгги ҳафталарда Акега "Эвертон" ва "Кристал Пелас" қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.



